Чет эллик резидентдан ШЖБПҲга бадалларни ушлаб қолиш лозимми?

30.06.2020

Чет эллик ходим жорий йилда резидентга айланди. Уни ШЖБПҲ тизимига ҳисобга қўйиб, бадаллар ушлаб қолиш лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

- “Чет эллик ихтиёрий равишда Ўзбекистоннинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси бўлиши мумкин. Уни мажбурий тартибда ҳисобга қўйиш ва ШЖБПҲга бадаллар ушлаб қолиш керак эмас.

Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудида доимий яшашлари керак .

Қуйидагилар доимий яшаётганлигининг тасдиғи ҳисобланади:

  • яшаш гувоҳномаси ;
  • доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (доимий прописка) .

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал