МҲЭКМ оширилгандан кейин моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгаради

preview

2023 йил январдан 30 апрелга қадар МҲЭКМ 920 000 сўмни ташкил этган. 1 майдан бошлаб ушбу кўрсаткич 980 000 сўмгача ўсди. Ушбу ўзгаришларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари  Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:

 

 – Солиқ базаси ва ЖШДСнинг йил давомида ўзгаришини шартли мисолда кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, корхона ходимга умумий суммаси - 7 млн сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади:

  • январда - “қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун”* - 4 млн сўм;
  • июнда - фарзанд туғилиши муносабати билан - 3,0 млн сўм.

* Қонун ҳужжатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам кўрсатиш даврийлиги ва вақтини тартибга солмайди. Шу боис сиз буни ўз ихтиёрингизга кўра амалга оширишга ҳақлисиз.

 

1. Январда моддий ёрдам тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади .

Моддий ёрдам тўлаш санасида, январда:

  • солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этган ;
  • МҲЭКМ 920 000 сўмга тенг бўлган.

Имтиёзли даромаднинг суммаси 3 882 400 сўмни (920 000 х 4,22) ташкил этади.

Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 117 600 сўмга (4 000 000 – 3 882 400) ошади. Фарққа 12% ЖШДС ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси  14 112 сўмни ташкил этади.

 

2. МҲЭКМ оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаб чиқарамиз.

2023 йил 1 майдан бошлаб МҲЭКМ 980 000 сўмга тенгдир.

ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёзли даромадни оширилган МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқарамиз ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритамиз.

МҲЭКМ майда оширилгандан кейин солиқ солинмайдиган даромад  4 135 600 сўмни (4,22 х 980 000) ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромад нолга тенг, сабаби имтиёзли моддий ёрдам суммаси ходимга жорий йилнинг январь ойида тўланган моддий ёрдам суммасидан ошган.

 

3. Июнда жисмоний шахсга фарзанд туғилиши муносабати билан иккинчи моддий ёрдам тўланди.

Фарзанд туғилиши муносабати билан  моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади . Солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этади .

Июнь ойида МҲЭКМ ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли чегара 4 135 600 сўмни (980 000 х 4,22) ташкил этади.

Иккинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 7 млн сўмни ташкил этди, 2 864 400 сўм (7 000 000 – 4 135 600) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.

2023 йил июнь учун 12% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қоламиз:

  • 2 864 400 х 12% = 343 728 сўм.

Аниқ кўриниши учун барча ҳисоб-китобларни жадвалга тўплаймиз:

Ой

Сумма, сўм

МҲЭКМ

Имтиёз чегараси МҲЭКМда

Имтиёзли сумма

Солиқ солинадиган даромад

ЖШДС (12%)

ЖШДСга тузатиш киритиш

Январь

4 000 000

920 000

4,22

3 882 400

117 600

14 112

Май

 

980 000

4,22

4 135 600

0

14 112

Июнь

7 000 000

980 000

4,22

4 135 600

2 864 400

343 728

 

 4. Ҳисоботда акс эттириш:

1) Январда 4 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланди, Ҳисоб-китобга 2-иловада фақат имтиёзли қисмни кўрсатамиз 4,22 МҲЭКМ.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 882 400

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 882 400

– СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

3 882 400

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 920 000 = 3 882 400

 2) Майда МҲЭКМ ўзгарди (980 000 сўм). Энди моддий ёрдамнинг барча суммасини кўрсатамиз – 4 млн сўм.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 000 000

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 000 000

– СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

 

4 000 000

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4 000 000

 

0302

 

 

 3) Июнда иккинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 7 млн сўмни ташкил этди. У солиқ солинмайдиган суммадан ошганлиги боис, фақат 4,22 МҲЭКМни кўрсатамиз.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

Кўрсаткич номи

Кўрсаткич номи

Кўрсаткич номи

Кўрсаткич номи

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

4 135 600

шу жумладан:

 

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

4 135 600

– СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) *

030

X

4 135 600

шу жумладан:

 

X

X

102901 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси СКнинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 980 000 = 4 135 600

 

0302

 

 

 

Эътибор беринг

Ҳисобланган моддий ёрдам суммасини (январь–май– 4 млн сўм, июнда – 7 млн сўм) қуйидагиларда акс эттиришни унутманг:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг 012-сатрида “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (СКнинг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 5-устуни);
  • Ҳисоб-китобга 6-илова шаблони 5-устуни - “Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий даромадлар (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлар ҳамда ЖШДС тўғрисида маълумот”.