Василиса Гончарова: «knigi.uz ёрдамида кутубхонамни янгилаб, тўлдириб олдим»

preview

Василиса Гончарова, knigi.uz интернет-дўкони акциясининг навбатдаги совриндори, 12 та китоб сотиб олди. Бонус сифатида тақдим этилган «Norma» ПРМдаги семинарга бепул қатнашиш имконияти уни қувонтиришига умид қиламиз. Ҳозирча ундан бир нечта саволимизга жавоб беришини сўрадик.

 

– Василиса Алексеевна, бир йўла 420 минг сўмлик китоб сотиб олибсиз. Харажатини иш берувчингиз кўтаришган бўлса керак?

 

– Йўқ. Шахсий ташаббусимга кўра, ўз пулимга сотиб олдим. Ўзим учун керакли нарсалардан пулни аямайман. Зеро китоб – билим демак, улар асосида малака ошади.

 

– Қандай қарор қабул қилганингиз ҳақида гапириб берсангиз.

 

– «Норма» газетаси кутубхонаси» туркумидан бир нечта китобим бор эди. Уларни анча аввал, 2000-йиллар бошида сотиб олган эдим. Уларни харид қилиш учун атайин Навоий кўчасидаги дўконга борганим ёдимда. Ўшандан буён китобларим анча уринди, мазмуни ҳам эскирди. Улардан кўп фойдаланардим, дугоналаримга ҳам бериб турардим.

 

Яқинда интернетда мақола ўқиб қолдим, у ерда интернет-дўконга ҳавола келтирилган эди. У орқали кириб, ҳозир нашриёт нималарни таклиф қилаётганини кўрмоқчи бўлдим. Кўп қизиқарли китобларни кўриб, кутубхонамни янгилаш ва тўлдиришга қарор қилдим. Шундай қилиб олтита китоб ва 2019 йилги обуна учун комплектда яна олтита китобни танладим. Ҳаммаси бўлиб 12 та китоб йиғилди.

 

– Китоб дўконларида тез-тез ана шундай харид қилиб турасизми?

 

– Йўқ, биринчи бор шундай қилишим.

 

– «Norma» компаниясининг яна қандай маҳсулотларидан фойдаланасиз?

– Сўнгги йилларда «Norma» компанияси маҳсулотини биринчи бор харид қилдим.

Бошловчи мутахассис бўлганимда «Norma» ПРМ семинарлари ва ўқув курсларига қатнаганман.

 

– Интернет-дўконда харид қилганингиз учун «Norma» ПРМдаги семинарда бепул қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдингиз. Ушбу имкониятдан фойдаланасизми?

 

– Ҳа, албатта. Яқинда ўтказиладиган Светлана Голосованинг «Экспорт-импорт операциялари: ҳисобини юритиш, солиқ солиш, хатолар» семинарида қатнашмоқчиман.

 

– Ишингизда муваффақият тилаймиз!