Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани қандай топширамиз

preview

22 январь мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш тўғрисидаги маълумотномани топширишнинг охирги куни (шакл коди 10401_33 – айланмадан солиқ тўловчилар учун, шакл коди 10401_34 – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилар учун).

Солиқ қўмитаси мутахассислари солиқ тўловчиларни энг кўп қизиқтирадиган саволларига жавоб беришди. Сизнинг шарҳларингиздан ушбу саволларнинг баъзиларини танлаб, масъул идораларда уларга жавоб олдик.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

2024 йилда маълумотномани топширишнинг сўнгги муддати қачон?

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича маълумотнома солиқ органига жорий йилнинг 20 январидан кечиктирмай топширилиши керак . 20 январь шанба, дам олиш куни бўлганлиги сабабли муддат дам олиш кунидан кейин келадиган биринчи иш кунига қолдирилади. Яъни, маълумотнома 2024 йил 22 январдан кечиктирмай тақдим қилиниши керак.

 

2024 йилда маълумотнома қандай шакллантирилади: бунда солиқ тўловчининг иштироки талаб қилинадими?

– Маълумотнома автоматик равишда – солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

Солиқ тўловчидан 2022 йил 22 январгача қуйидагилар талаб қилинади:

  • агар мавжуд бўлса, алоҳида ставка қўлланиладиган объектлар ҳақида маълумот тақдим қилиш;
  • мустақил баҳолаш ўтказилган бўлса, унинг натижаларини тақдим этиш;

 

Эътибор беринг

Агар сизда алоҳида ставка қўлланиладиган объектлар бўлса, маълумотномани топширишни охирги кунга қолдирманг, чунки ушбу объектлар ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқиш вақт олади.

Бу баҳолаш натижаларини солиқ органларига тақдим этишга ҳам тааллуқли.

  • автоматик равишда шакллантирилган маълумотноманинг тўғрилигини текшириш ва солиқ органларига юбориш. Шу билан солиқ тўловчи маълумотноманинг тўғрилигини тасдиқлайди.

Агар сиз хатоларни топсангиз, уларни бартараф қилиш учун бирламчи манбага мурожаат қилишингиз керак. Мисол учун, агар кадастр хизмати маълумотларида ноаниқлик мавжуд бўлса, хатони тузатиш учун кадастр органларига мурожаат қилинг.

 

Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳақида маълумотни қандай тақдим қилиш керак?

– Ушбу маълумот my3.soliq.uz сайтида «Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари» интерактив хизмати ёрдамида тақдим этилиши керак. Хусусан, ушбу хизмат ёрдамида қуйидагилар ҳақида маълумот берилади:

  • Солиқ кодексининг 412 ва 429-моддаларига мувофиқ пасайтирувчи коэффициент қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари: электр узатиш линиялари, умумдавлат алоқа линиялари, конлар ва карьерлар, темир йўллар, магистраль нефть ва газ қувурлари ва бошқалар;
  • қурилиши тугалланмаган объектлар. Мурожаатда мол-мулк майдони ва қиймати кўрсатилади;
  • кейинчалик қайта сотишга мўлжалланган турар-жой бинолари;
  • мол-мулк солиғининг энг кам қиймати татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектлари. Мурожаатда мол-мулк майдони ва қиймати кўрсатилади;
  • қолдиқ қиймати объектнинг энг кам қийматидан кўп бўлган мулк объектлари. Агар кўчмас мулк объектининг қолдиқ қиймати белгиланган энг кам қийматдан ошса, Мурожаатда мол-мулкнинг майдони ва қиймати кўрсатилади;
  • давлат рўйхатидан ўтмаган кўчмас мулк объектлари.

Батафсил йўриқнома: «Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари» хизмати орқали маълумот юбориш, (бостирмалар ва тўлиқ эскирган объектлар мисолида) – алоҳида мақолада.

 

2023 йил учун маълумотнома топширишда алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумот юборганмиз. Ўшандан бери ҳеч нарса ўзгармади. Бироқ 2024 йил учун маълумотномада бу маълумот акс эттирилмаган.

– 2024 йилда мурожаатни қайта топшириш керак, акс ҳолда у маълумотнома ҳисоб-китобларида ҳисобга олинмайди.

 

Кўчмас мол-мулк объектининг майдони ўзгариши ҳақида солиқ органларига қандай хабар бериш керак?

– Агар кўчмас мол-мулк объектининг майдони ўзгарган бўлса, my3.soliq.uz сайтида «Алоҳида ставка қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда ўртача йиллик қолдиқ қиймат ҳақида қайта мурожаатнома топшириш керак, ўзгартирилган майдонни кўрсатган ҳолда.

Худди шундай тарзда энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган майдонлар, шунингдек қурилиши белгиланган муддатда тугалланмаган объектлар бўйича қайта мурожаатнома топшириш керак.

 

 Кўчмас мол-мулк объектини мустақил баҳолаш натижаларини солиқ органларига қандай тақдим этиш керак?

– Баҳолаш натижалари «Мол-мулкни баҳолаш натижаларини тақдим этиш» интерактив хизмати ёрдамида тақдим этилади. Буни олдиндан қилиш керак. Тақдим этилган маълумот солиқ органлари томонидан 2 иш куни ичида кўриб чиқилиши ва фақат тасдиқланган тақдирда маълумотнома ҳисоб-китобида акс эттирилиши ва қабул қилинишини ҳисобга олинг.

Баҳолаш натижаларини юборишда  қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • баҳоланган кўчмас мулкнинг майдони ва қийматини акс эттиришнинг тўғрилиги;
  • баҳолаш натижаларининг тўлиқ иловаси (ҳисобот). Бутун ҳисоботни илова қилиш керак;
  • баҳолаш ўтказилиши даврининг тўғри кўрсатилиши;
  • баҳолаш ўтказишнинг мақсади. Баҳолашнинг мақсади сифатида «солиқ базасини аниқлаш» кўрсатилиши керак.

Баҳолаш тўғрисидаги ҳужжат баҳолаш ташкилотидан 2022 йил 25 январда олинган. Ушбу натижаларни 2024 йил учун солиқларни ҳисоблашда қўллашимиз мумкинми?

– Маълумотномада охирги 2 йил ичида (24 ой) ўтказилган баҳолаш натижалари акс эттирилади. Яъни, 2022 йил февраль ойидаги баҳолаш натижалари 2024 йил февралгача амал қилади. Бунда 2023 йил учун маълумотномани тузишдан аввал юборилган натижаларни 2024 йил учун маълумотнома тузишдан олдин яна қайта  юборишингиз керак.

 

2023 йилда 2022 йилда мустақил баҳолаш ўтказилган объектнинг майдони ўзгарди. 2024 йил учун маълумотнома тузишда нима қилиш керак?

 – Кўчмас мулкнинг ўзгартирилган майдони қайта баҳолаш натижаларини тақдим этинг. Улар 2024 йил учун маълумотнома топширилишидан олдин қайта топширилиши керак, акс ҳолда қайта баҳолаш натижалари 2024 йил учун маълумотномада ҳисобга олинмайди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади