Солиқ солиш объекти бўлмаса, ресурс солиқлари бўйича “ноль кўрсаткичли ҳисоботлар” топшириш керакми

preview

“Агар корхонада ресурс солиқлари солинадиган объектлар мавжуд бўлмаса, солиқ органларига улар бўйича ноль кўрсаткичли солиқ ҳисоботларини тақдим этиш керакми? Масалан, агар корхона кўчмас мулкка эга бўлмаса, балки бинони офис учун ижарага олган бўлса”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан  ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди:

 

– Солиқ ҳисоботи солиқ органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар бўйича тақдим этилади .

Эътибор беринг
Агар хўжалик юритувчи субъектда ресурс солиқлари солинадиган объектлар мавжуд бўлмаса, улар бўйича солиқ ҳисоботини, шу жумладан – ноль кўрсаткичлар билан тақдим этиш керак эмас.

 

Мол-мулк солиғи ва ресурс солиқларини ким тўлайди – ижарага берувчими ёки ижарага олувчи

Бинолар ёки алоҳида иншоотларни оператив ижарага олишда ижарага олувчида мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти мавжуд эмас .

Агар ижара – молиявий ижара (шу жумладан – лизинг) бўлса, ижарага олувчи (лизинг олувчи) мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлайди .

Агар солиқ тўловчи биноларнинг бир қисмини ёки алоҳида иншоотларни ижарага олган ва сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахс билан мустақил равишда шартнома тузган бўлса, у сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчисига айланади .