Февраль ойида экспертларнинг материаллари сиз учун фойдали бўлади:
2026 йил февралдан бошлаб БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага навбатдаги тузатишлар киритилди. Тузатишлар иккита таснифлагичга – божхона постларига ҳамда БЮДни тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турларига тааллуқли бўлди.
Ўзгартиришлар 4 февралдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Бизнинг Телеграм-каналимизда барча янги постлар учун эълонлар чиқади.
Божхона постлари таснифлагичининг янги таҳрири бу ерда > > >
Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари классификаторида – иккита ўзгартириш мавжуд:
1) янги позиция 85-1 қўшилди:
|
Т/р |
Ҳужжатнинг номи |
44-графанинг тартиб рақами |
Ҳужжат коди |
|
85-1 |
Товарлар экспортини амалга оширишда экспорт қилувчи (воситачи) ва юк жўнатувчи (комитент) ўртасида хизматлар кўрсатиш шартномалари |
821 |
ДГК |
2) янги таҳрирдаги 26 ва 27-позициялар:
|
Т/р |
Ҳужжатнинг номи |
44-графанинг тартиб рақами |
Ҳужжат коди |
|
26 |
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно) |
407 |
ГКЭ_РСТ |
|
27 |
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ёввойи ҳайвонлар, шунингдек уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно) |
408 |
ГКЭ_ЖВТ |
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()