Рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини сотишда қонунбузарликлар учун санкциялар кучайтирилмоқда

preview

Рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни чакана сотиш қоидаларини бузганлик учун жарималар бир неча баравар ошди. 2026 йил 6 мартдаги ЎРҚ-1120-сон Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди.

Ҳужжат 7 мартдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Киритилган тузатишларга кўра:

  • ЖК 186-3-моддаси 5-қисмига – таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача (100 бараваридан 300 бараваригача эди) миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;
  • МЖтК 165-1-моддасининг 2 ва 3-қисмларида:

– таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар бўлмаган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (5 бараваридан 10 бараваригача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

– таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача (50 бараваридан 100 бараваригача эди) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text214017_recept_buyicha_beriladigan_dori_vositalarini_sotishda_qonunbuzarliklar_uchun_sankciyalar_kuchaytirilmoqda