2026 йил – Наврўз ва Рамазон ҳайитида неча кун дам оламиз

preview

2026 йилда Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келади – бу Президентнинг 18.03.2026 йилдаги қарори билан расман тасдиқланди.

21 март (шанба) куни эса Ўзбекистонда катта баҳор байрами – Наврўз нишонланади.

Дам олиш кунлари ҳақидаги долзарб маълумотлар – buxgalter.uz сайтида:

Teлeграм-каналда янги постларни кузатиб боринг.

 

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар 3 кун ва 5 кунликда ишловчилар 4 кун дам олади.

Байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, у кейинги иш кунига кўчирилади .

Рамазон ҳайити ва Наврўз дам олиш кунлари

  • 20 март, жума – Рамазон ҳайити, барча учун дам олиш куни;
  • 21 март, шанба – Наврўз, барча учун дам олиш куни;
  • 22 март, якшанба – дам олиш куни;
  • 23 март, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни. 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун – иш куни.

19 март, пайшанба – байрамолди қисқартирилган иш куни .

 

Март ойидаги иш вақти меъёри

Жами кунлар: 31.

Иш кунлари:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 19;
  • 6 кунлик иш ҳафтасида – 23.

2026 йил март ойидаги иш соатлари нормаси:

  • 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси: 151 соат;
  • 6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси: 153 соат;
  • 6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтаси: 136 соат.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text214179_2026_yil_-_navruz_va_ramazon_hayitida_necha_kun_dam_olamiz