Валюта билан ишловчи бухгалтерлар учун янги йўналишлар:
Фойда солиғи бўйича 10205-47 кодли янги ҳисобот шаклини my.soliq.uz сайтида тўлдириш мумкин. Ушбу шакл 10007 автокамерал формуласида фойда солиғи ва ҚҚС бўйича солиқ базаларини таққослашни соддалаштириш мақсадида такомиллаштирилди.
Ўзгаришларга «TAX CONSENSUS» МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА изоҳ берди:
Teлеграм-каналимизда янги постларни кузатиб боринг.
Таҳририятдан:
Ҳисоб-китобга 1-иловадаги рус тилидаги шаклда хатоликка йўл қўйилганлиги, яъни 030-сатр рақами ўрнига 025-сатр рақами такрорланганлиги сабабли, шаклнинг ўзбекча вариантига киритилган ўзгаришларни кўриб чиқамиз.
– Асосий ўзгартиришлар Ҳисоб-китобнинг 1-иловасига («Жами даромад») тааллуқли бўлди. Ушбу илова тўғри тўлдирилганда, энди 01007 формуласи бўйича деярли кўпчилик тафовутлар истисно қилинади.
Фойда солиғи ва ҚҚС маълумотлари ўртасидаги курс фарқлари бўйича тафовутлар ҳам ҳисобга олинган.
Бунда ҚҚС бўйича ахборот маълумотнома хусусиятига эга бўлади ва жами даромадга киритилмайди.
030-сатр ҚҚС бўйича ҳисоботдан реализация бўйича айланмани автоматик равишда тортиб олади.
Агар 020 сатрнинг қиймати 030 сатрдан 040 сатрни айиргандан кичик бўлса, тизим хатоликни кўрсатади.
030-сатрда фойда солиғи солиш объекти бўлмаган айланмалар ҳам акс эттирилганлиги сабабли, бундай айланмаларни 040-сатрда тўғри акс эттириш зарур.
Манбага қаранг.
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()


