Полезное для бухгалтера в ноябре:
Паспортлаштириш ўрнига - солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш
Солиқларни ҳисоблаш учун асос бўладиган солиқ тўловчиларни кўздан кечириш далолатномаларини тузиш назарда тутилган эди. Парламентдаги мунозаралардан кейин 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун билан енгилроқ вариант қабул қилинди.
Солиқ органлари солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш мақсадида солиқ тўловчида кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлдилар. Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш натижалари кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш учун асос бўлади.
Янги тартиб-таомил таклиф этилган паспортлаштиришга нисбатан 3 та асосий фарққа эга.
Биринчидан, кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш – танлов асосидаги тартиб-таомил. Паспортлаштириш солиқ органи масъул бўлган ҳудуддаги барча солиқ тўловчиларни қамраб олиши лозим эди.
Иккинчидан, айнан битта солиқ тўловчида йилига бир мартадан кўп кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тақиқланди. Паспортлаштиришда бундай чекловлар йўқ эди.
Учинчидан, кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишдан сўнг кейинчалик солиқ солинадиган базага тузатишлар киритиш амалга оширилади. Паспортлаштиришда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғридан-тўғри ҳисобланиши назарда тутилган – бу ўтган даврлар учун ёки келгусида қилиниши аниқлаштирилмаган.
Бу – муҳим! Солиқ тўловчини кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказишнинг аниқ тартибини белгилаш ҳуқуқи Вазирлар Маҳкамасига берилган.
Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.
Самир Латипов.
«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.