Янгиликлар

ҚҚС қайд этилган чек қандай бўлиши керак

21.01.2019

 

ДСҚ ўзининг минтақавий бўлинмаларига 17.01.2019 йилдаги 01-01128-сон хатини йўллади, унда «Uz-107» дастурий таъминот версиясига эга «Меркурий» НКМ чекида ҚҚС акс эттирилишини дастурлаш бўйича йўриқнома келтирилган.  

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 11 январда Молия вазирлиги ва ДСҚ назорат-касса машиналари ва терминаллар чекларида ҚҚС ажратиб кўрсатилиши кераклиги қайд этилган хат тарқатган.

 

ДСҚ хатида дастурлаш бўйича йўриқнома келтирилган. У «Uz-107» дастурий таъминот версиясига эга «Меркурий» назорат-касса машиналарининг мамлакатимизда фойдаланиладиган русумларидан бирига тааллуқли. Назорат-касса машиналари ва терминалларнинг бошқа русумлари учун ҳам йўриқномалар берилиши ҳақида хатда ҳеч нима дейилмаган.

 

Ҳужжатда қуйидагилар учун НКМни қайта созлаш (чекларнинг намуналари билан) назарда тутилган:

 

  • ҚҚС ставкаси 20%ни ташкил этган корхоналар;   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • соддалаштирилган ҚҚС тизимидаги чакана корхоналар;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • соддалаштирилган ҚҚС тўловчи умумий овқатланиш корхоналари;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • умумбелгиланган ҚҚС тўловчи умумий овқатланиш корхоналари;

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  • бензин, газ, суюлтирилган газ ва дизель ёқилғисини сотиш шохобчалари;  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Хатда қайд этилишича, дастурлашни НКМга хизмат кўрсатувчи корхоналар механиклари солиқ органлари ходимлари иштирокида амалга оширишлари керак.

 

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь