ҚҚС бўйича биринчи ҳисоботни муаммосиз қандай топшириш мумкин

preview

2019 йил 26 февралга қадар ҚҚС тўловчи корхоналарнинг бухгалтерлари солиқ бўйича ҳисоботни топширишлари лозим. Бу ишни муаммосиз амалга оширишда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган тренинглар ва buxgalter.uz сайти ёрдам беради.

Тренинглар умумбелгиланган ва соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар учун алоҳида ўтказилади. Ҳозироқ, «Norma» ПРМ саҳифасига ўтиб, ўзингиз учун зарур семинарни танлашингиз мумкин.

Соддалаштирилган солиқ тўловчилар учун тренингларда қатнашувчилар Соддалаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби ва унинг  6 та иловасини тўлдириш ва топшириш қоидалари билан танишадилар. Бундан ташқари,  улар норезидентлардан олинган ишлар, хизматлардан ҚҚС бўйича иккита ҳисобот шаклини тўлдириш қоидалари билан танишиб чиқадилар. Умумбелгиланган ҚҚС тўловчилар биттага кўп бўлган шакл қандай тўлдирилишини билиб оладилар. Бу шакл - ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси ҳисоб-китоби. Тингловчилар белгиланган 9 та ҳисобот шаклларини қатъий ишонч билан тўлдиришни ўрганадилар.    

Тренинг самарали ўтиши учун эксперт Игорь Аипкин солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотга эга шартли корхонага оид маълумотлар асосида солиқ ҳисоботларини тўлдириш қоидаларини тушунтириб беради.

Машғулотларда: 

  • реал вақт режимида ҚҚС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидалари билан танишасиз;
  • йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни муҳокама қиласиз;
  • мавзуга доир барча жиҳатлар бўйича батафсил маслаҳатлар оласиз.

Барча тренинг иштирокчиларига амалиётда фойдаланилиши қулай бўлган ёзма шаклдаги тавсиялар берилади. 

Диққат
Тренинглар ҚҚС бўйича бошланғич билимларга эга бўлган бухгалтерлар учун мўлжалланган. Билимларни «Norma» ПРМ, Profi Training бизнес мактаби, Imperial School ўқув маркази ва бошқа ўқув ташкилотларида эгаллаш мумкин. Агар ҚҚСга оид бошланғич билимларга эга бўлмасангиз, тренингдаги иштирокингиз самарали бўлмайди. ҚҚС бўйича ҳисобот шаклларини тўлдириш – анча мураккаб жараён, шу боис ўқитувчида оддий нарсаларни батафсил тушунтириб ўтишга имконият бўлмайди.

ҚҚС бўйича бевосита курслардан ўтолмаган бўлсангиз, buxgalter.uz сайтидаги ҚҚСга оид ўқув материаллари билан танишиб чиқиш имкониятидан фойдаланиб қолинг. 2019 йил 29 январдан «Солиқлар-2019» бўлимида Соддалаштирилган ҚҚС ва Умумбелгиланган ҚҚСга оид ўқув материалларига эркин кириш мумкин бўлади. Марҳамат, фойдаланинг! Бепул! Фақат buxgalter.uz сайтида рўйхатдан ўтсангиз бўлди.