Янгиликлар

Халқ банкига ШЖБПҲ реестрларини топширамизми-йўқми

06.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарори 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ишчи-солиқ тўловчининг ҳисобини якка тартибда олиб боришни назарда тутувчи жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг ягона солиқ ҳисоботи шакли ишлаб чиқилган.

 

Халқ банкининг сайтида ҳам бу ҳақда эълон қилинган:

 

«01.02.2019 йилдан бошлаб ҳисобот даврида фақат битта тўлов топшириқномаси бўлган корхоналар ДСҚга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботини топшираётганда ШЖБПҲ реестрлари https://my.soliq.uz сайти орқали автоматик равишда қабул қилинади.

 

01.04.2019 йилгача ўтган барча ҳисобот даврлари учун ШЖБПҲ реестрларини топшириш зарур, шундан кейин Халқ банки сайти орқали реестрлар қабул қилинмайди

 

ДСҚ сайтида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини (шакл коди 11101_4) тўлдириш зарур. Ҳисоб-китобнинг ушбу шаклига Расшифровка-шаблон файл – Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мазкур даромадлар бўйича ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига тўлаб берилган бадаллар тўғрисида маълумот ҳам бор. Расшифровкани юклаб олиш ва 2019 йил январь ойи учун тегишли кўрсаткичлар билан тўлдириш зарур.

    

Эслатиб ўтамиз, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўловнинг янги ҳисоб-китобини топшириш муддати:

 

  • ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида;

 

  • ЖШДС тўлаш муддати:

     

    • пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда, бироқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай. Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи бўйича аванс олишга ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ тўланмайди;

     

    • тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида, агар қонун ҳужжатларида бундай тўловни амалга оширишга рухсат берилган бўлса.

 

Татьяна Лимарева.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь