Янгиликлар

Тошкентда онлайн НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳа иш бошлайди

27.02.2019

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги 150-сон қарорига мувофиқ, у 2019 йил 1 мартдан 1 июлгача бўлган даврда амалга оширилади, дея хабар беради ДСҚ.

 

Тадбиркорлик субъектлари экспериментда иштирок этиш учун фискал маълумотлар оператори – «Янги технологиялар» илмий-ахборот марказига тест фискал модулини олиш учун ёзма ариза жўнатишлари зарур. Пилот лойиҳани амалга ошириш доирасида фискал модуль бепул берилади.  

 

Фискал модулни шахсий кабинет орқали «Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш» интерактив хизмати ёрдамида давлат солиқ хизмати органларига тегишли ариза жўнатиб, рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.

 

Тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган фискал модуль электрон ҳисоблаш машиналари ёки бошқа қурилмаларга ўрнатилган ва созланганидан кейин пилот лойиҳа иштирокчисига айланади.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь