Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишга қандай тайёрланиш мумкин

preview

Биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни топшириш вақти яқинлашиб қолди. Уни 25 апрелдан кечиктирмай топшириш зарур.

 

Фойда солиғини тўлаганларга 2019 йилги ўзгартиришлар ҳақида эслатиб ўтамиз: 

 

  • Аксарият юридик шахслар учун (айримларини истисно этмаганда) фойда солиғи ставкаси – 12 %.
  • Дивидендлар ва фоизларга солиқ ставкаси – 5 %.
  • Чегирилмайдиган харажатлар рўйхати – ёпиқ, чегириладиганлариники эса – очиқ. Бу солиқ солинадиган базани аниқлашни анча осонлаштиради, демак, солиқни ҳисоблаб чиқаришда хатоларга ва текширув чоғида низоли масалаларга йўл қўймаслик имконини беради.
  • Чегириладиган харажатларнинг айрим моддалари бўйича чекловлар олиб ташланди. Масалан, вакиллик, суткалик харажатлар бўйича, жисмоний шахслар фойдасига тўланадиган ихтиёрий суғурталашга суғурта мукофотлари суммалари бўйича.
  • Тўлиқ эскирган ускуналар учун тўлов бекор қилинди.
  • Чегирилмайдиган харажатлар таркибига ўзгартириш киритилди. Масалан, Ўзбекистон норезидентлари ва бошқа шахслар учун тўланган, шунингдек текширувлар натижаларига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар, касаба уюшмаси қўмиталарига ёрдам кўрсатиш улар таркибига киритилди. Ва, аксинча, суд чиқимлари чиқариб ташланди.
  • Солиқ солиш мақсадлари учун айрим тоифадаги асосий воситалар бўйича амортизация ставкалари ўзгарди. Масалан, бино ва иншоотлар бўйича ставка 5%дан 3 %гача пасайтирилди. Бу чегириладиган харажатлар камайишига ва фойда, демак, фойда солиғи ҳам кўпайишига олиб келади.

 

Фойда солиғи бўйича янги шакллар МВ ва ДСҚнинг қарори (АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга 1-илова) билан тасдиқланган.

 

Эътибор беринг!

 

Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида нафақат юридик, балки жисмоний шахсларга ҳам тўланадиган дивидендлар ва фоизлар акс эттирилади (Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига 8-илова).

  

Агар фойда солиғи билан ишлаш тажрибангиз бўлмаса, уни чуқур ўрганмай туриб ҳисоб-китобни тўғри ва ўз вақтида топшира олмайсиз. «Норма» экспертлари айнан сизлар учун содда тилда мисоллар ёрдамида ушбу солиқ ҳақида тушунча берилган ўқув материалларини ишлаб чиққанлар. Марҳамат, улардан бепул фойдаланишингиз мумкин! 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text148563_foyda_soligi_hisob-kitobini_topshirishga_qanday_tayerlanish_mumkin