Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш: асослар аниқ белгиланди

26.03.2019

Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (20.03.2019 йилдаги ЎРҚ–531-сон Қонун).

 

Солиқ кодексининг 96-моддасига киритилган аввалги тузатишлар натижасида (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ–508-сон Қонун; 15.01.2019 йилдаги ЎРҚ–516-сон Қонунга қаранг) иккита ҳолатда солиқ тўловчининг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳам суд тартибида, ҳам солиқ органларининг қарорлари асосида амалга оширилиши мумкин эди.

 

Бунда қуйидаги асослар ҳақида сўз бормоқда:

  • солиқ тўловчининг қайд этилган манзилда бўлмаслиги;
  • солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаслиги.

 

Бундай вазиятларда солиқчилар қачон судга мурожаат қилишлари, қачон суддан ташқари тартибда ўзлари қарор қабул қилишлари ҳақида аниқ тасаввур йўқ эди. Моҳиятан олганда, бу солиқ органларининг ўз ихтиёрига боғлиқ эди.

 

Вазият ўзгарди, навбатдаги ўзгартиришлар ойдинлик киритди. Солиқ органларининг судга мурожаат қилиш ёхуд суддан ташқари тартибда тўхтатиб туриш асослари қатъий чекланди.

 

Давлат солиқ хизмати органининг мурожаати асосида суднинг қарорига кўра

Суддан ташқари тартибда

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилган тақдирда

 

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳоллари (тартибга қаранг)

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда – давлат солиқ хизмати органларининг қарорига кўра, вужудга келгунига қадар операциялар тўхтатиб туриладиган шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда – давлат солиқ хизмати органларининг қарорига кўра, вужудга келгунига қадар операциялар тўхтатиб туриладиган шарт-шароитларни кўрсатган ҳолда

товарлар (ишлар, хизматлар) кирим ҳужжатларини расмийлаштирмасдан реализация қилинганда – давлат солиқ хизмати органларининг қарорига кўра, вақтинча, 5 банк кунигача бўлган муддатга

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 21.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь