Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқлар билан қанчалик тез ва осон танишиб чиқиш мумкин
Бунда «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизимига киритилган «Солиқ навигатори» ёрдам беради.
Ҳавола орқали ўтиб, «Норма. Қонунчилик» АҲТни сотиб олишга буюртмани расмийлаштириш мумкин.
– «Солиқ навигатори» 2017 йилда яратилган. Ҳозир 2019 йилдаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳисобга олинган учинчи версияси ишламоқда, – дея маълум қилди суҳбатимиз аввалида лойиҳа раҳбари Жорилла Абдуллаев.
– Ушбу маҳсулот ҳақида батафсилроқ сўзлаб берсангиз.
– «Солиқ навигатори» – тадбиркорлар, бухгалтерлар, корхоналар раҳбарлари ва иқтисодчи-аналитиклар учун яратилган «Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизими маълумотлар базасидан бири.
У фойдаланувчига солиқлар бўйича асосий ахборотни қулай жадвал шаклида тақдим этади: уларни ким тўлайди, қандай ставкалар, имтиёзлар бор, қандай ҳисоб-китоб қилинади ва ҳ.к.
Излаш тизими шундай йўлга қўйилганки, нафақат керакли ҳужжатни, балки фойдаланувчини қизиқтираётган масала бўйича унинг аниқ нормасини ҳам осонгина топиш мумкин.
– Солиқ қонунчилигига мунтазам равишда ўзгартириш киритилмоқда. Маълумотлар базасига ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз вақтида киритишга улгураяпсизми?
– Ахборот оператив тарзда янгиланади ва назорат остида бўлади. У эскирмайди, фойдаланувчига солиқ соҳасидаги барча янгиликлардан бохабар бўлиш имконини беради.
Ҳар йили қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда моҳиятан олганда маҳсулотнинг янги версиясини чиқарамиз. Бунда фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир янги версияни чиқарганда аввалгиларига кириш имконини қолдирамиз. У бизнесни режалаштириш, солиққа доир суд низоларини кўриш, соилқ текширувида низоли масалаларни таҳлил қилишда қўл келади.
Бу йил навигаторнинг учинчи версияси чиқарилди. 2016–2017 йилларда маҳсулотни энди ишлаб чиқаётганимизда бўлганидек, жорий йилда ҳам унинг устида ишлаш қийин бўлди. Навигаторда алоҳида бўлим очилди, унда 2019 йилдаги барча ўзгартиришлар қисқа жадвал кўринишида тақдим этилган.
– Маҳсулотингизда нималар ўзгартиришсиз қолдирилди?
– У аввалгидек солиқ қонунчилигидаги керакли нормаларни қулай ва тез излаш воситалигича қолмоқда.
Мисол учун, ЖШДС билан танишиш учун Солиқ кодексининг 29 та моддасини ўқиб чиқиш керак. У қарийб 36 саҳифалик матндан иборат. Солиқ навигаторида эса ушбу маълумотлар қисқартирилган шаклда 1 та саҳифада жойлаштирилган. Ҳар битта солиқ бўйича ахборот асосий элементларига кўра стандарт шаклга солинган. Масалан, солиқ қонунчилигида ЖШДС ставкалари турли ҳужжатларда: Президент қарорида, Солиқ кодексида ва бошқаларда келтирилган. Навигаторда у битта бўлимда жойлаштирилган бўлиб, унда айни пайтда ЖШДС бўйича қўлланиладиган барча ставкаларни кўриш мумкин. Яъни солиқ навигатори – бутун солиқ қонунчилигининг қисқача конспектидир.
Унинг ёрдамида алоҳида тармоқлар, фаолият турлари ёки операцияларга қандай ва қай тарзда солиқлар солиниши ҳақидаги саволга осон жавоб топиш мумкин.
Маълумотлар базасининг излаш функцияси унинг афзал жиҳати саналади. «Норма. Қонунчилик» АҲТда «излаш» тизими орқали, масалан, «ЭИЗ» – Эркин иқтисодий зоналарни топмоқчи бўлсангиз, тизим 94 та ҳужжатни топиб беради. Уларни бирма-бир кўриб чиқиш керак бўлади, бунга эса кўп вақт кетади. Навигатор ёрдамида эса аниқ вазиятда қандай солиқ солинишини билиш учун атиги 10–15 дақиқа вақт сарфлайсиз.
«Солиқ навигатори»да солиқ тўловчиларга нисбатан санкциялар қўлланишига доир жадвал ҳам келтирилган. Уни одатий тартибда изласангиз, учта – Солиқ, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни бирма-бир варақлаб чиқишингизга тўғри келади.
– Материални баён этилиши-чи? Фойдаланувчиларнинг айтишича, у норматив ҳужжатлар тилидан кўра анча фарқланади.
– Гапингизга қўшиламан, солиқ, иқтисодий ва бухгалтерия қонунчилиги тилини оддий бухгалтер тушуниши мушкул. Навигаторда эса барча ахборот тизимлаштирилган, жадваллар шаклида келтирилган. Бу у билан ишлашни анча осонлаштиради. Бу ҳам, шубҳасиз, мазкур маълумотлар базасининг афзалликларидан биридир.
– «Солиқ навигатори» қай йўсинда ривожланади?
– Уни такомиллаштиришда давом этамиз. Асосийси, унинг фойдаланувчилари учун солиқлар ҳақида керакли ахборотни излаб топиш доим қулай бўлишини кўзлаймиз.
«Норма. Қонунчилик» ахборот-ҳуқуқий тизими ва уни сотиб олиш учун буюртмани расмийлаштириш ҳақидаги янада батафсил ахборот билан ҳавола орқали ўтиб танишишингиз мумкин.