«Мир» – Ўзбекистонда, Uzсard – Россияда
Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-«Мир» кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази.
Шу тариқа «Мир» карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш мумкин.
«Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик чет эллик туристлар ва Ўзбекистон тадбиркорларининг имкониятларини кенгайтиради.
«Мир» тизими Maestro, JCB ва UnionPay сингари энг йирик халқаро тизимлар билан биргаликда карталар чиқаради.
Иккала тўлов тизими ҳамкорлигида «Мир» тўлов тизимида иштирок этувчи Россия банклари инфратузилмасида Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлаш режалаштирилмоқда.
- «HUMO» тизими терминаллари MasterСard, Visa ва UnionPAY карталарини қабул қилади
- Ўзбекистонда янги солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда
- «НUMO» банк картасини қаерда очтириш мумкин
- DipIFR(rus) имтиҳонига қандай рўйхатдан ўтилади
- Ўзбекистонда солиқ текширувларига нисбатан хавф-хатарга йўналтирилган ёндашув жорий этилади