Вазирлар Маҳкамаси жойларга чиқиб амалдорлар ишининг самарадорлигини кўриб чиқади

preview

Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 10.04.2019 йилдаги 295-сон қарорига қаранг).

Ҳужжат Президентнинг 28.01.2019 йилдаги ПФ–5644-сон Фармони ва Президентнинг 28.01.2019 йилдаги ПҚ–4136-сон қарорини бажариш юзасидан қабул қилинди.

Белгиланишича, Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудлардаги мавзули сайёр мажлислари (бундан кейин – сайёр мажлислар) жойларда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг самарадорлигини ўрганиш борасида Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш шакли ҳисобланади.

Қуйидагилар сайёр мажлисларнинг устувор вазифалари сирасига киради:

  • давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг, барча даражадаги ҳокимлар фаолиятини баҳолаш, зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали ва натижадор бажарилиши, шунингдек Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларга эришилиши учун уларнинг шахсий жавобгарлиги масалаларини кўриб чиқиш;
  • ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим вазифалар, иқтисодиётнинг аниқ тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Сайёр мажлислар тизимли асосда, қоида тариқасида, ҳар чоракда ўтказилади. Улар санаси ҳамда уларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар (режа-жадвал) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади. Сайёр мажлислар зарур ҳолларда видеоселектор йиғилиши шаклида ўтказилиши мумкин.

Сайёр мажлисларда масалаларнинг муҳокамаси, қоида тариқасида, очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайёр мажлисларни ОАВда ёритиш мақсадида журналистлар таклиф этилади.

Қарорлар Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва баённома кўринишида расмийлаштирилади.

Сайёр мажлислар якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2019 йилдан кучга кирди.


Олег Гаевой.




Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text149603_vazirlar_mahkamasi_joylarga_chiqib_amaldorlar_ishining_samaradorligini_kurib_chiqadi