Янгиликлар

ЯСТ тўловчилар учун хабарнома

24.04.2019

Ҳурматли солиқ тўловчилар! ДСҚ ва МВнинг Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 21 январда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига мувофиқ ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоботнинг янги шакли тасдиқланган эди. Энди ҳисоб-китобда савдо фаолиятига ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ЯСТ суммасини акс эттирадиган сатр мавжуд эмас.  

Шу муносабат билан ЯСТ «100» коди бўйича тўланади.

«108» коди бўйича ортиқча тўланган ЯСТ суммалари солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органлари томонидан – солиқ тўловчининг ёзма шаклда ёки шахсий кабинет орқали электрон тарзда берган аризаси асосида «100» кодига ўтказилади. 

 

 

 

 

ДСҚ хабари асосида.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь