Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Экспертлар мажбурий тиббий суғуртани жорий қилишни муҳокама қилдилар
2021 йилдан уни жорий этиш бошланади ва биринчи навбатда, йирик ташкилотларда мажбурий суғурта таъминланади. Бу Тошкентда “Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ислоҳ қилиш” халқаро учрашувида муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш, тиббий хизматлар учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича “ҳар бир даволанган ҳолат” учун тўлаш ҳамда киши бошига молиялаштиришнинг янги механизмлари масалалари кўтарилди.
2019–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида (шарҳга қаранг) назарда тутилган мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш учун тизимнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур йўналишни ислоҳ қилиш аҳолининг тиббий хизмат кўрсатишдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва молиявий ҳимоя қилишга ҳамда ресурсларни адолатли тақсимлашга қаратилган.