Полезное для бухгалтера в декабре:
Иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш реестри қандай юритилади
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3158, 6.05.2019 йил).
Реестрни юритишдан мақсад фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақини якка тартибда ҳисобга олиш бўйича маълумотларнинг ягона электрон ахборот базасини яратиш ҳисобланади.
Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар асосида Давлат солиқ қўмитасининг марказлашган ахборот базасида шакллантирилади.
Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш ишларини ўз вақтида ташкил этиш мақсадида Пенсия жамғармаси марказлашган ахборот базасида жойлашган маълумотлардан фойдаланиш учун солиқ органларига электрон сўров юборади.
Солиқ органлари тегишли маълумотларни сўров келиб тушган куннинг ўзида Пенсия жамғармасига тақдим этишлари лозим.
Фуқаролар иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолдаги ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотномани бепул олиш ҳуқуқига эга.
Лола Абдуазимова.