Полезное для бухгалтера в декабре:
Коррупцияга тўқнаш келдингизми – хабар беринг
Адлия вазирлиги Телеграм-бот яратди, унинг ёрдамида адлия органларида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин.
@antikorbot орқали Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш мумкин бўлади.
Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.
Бунда Адлия вазирлиги қуйидагиларни эслатади:
- туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ЭКИҲнинг 20 бараваридан 60 бараваригача (4 054 600 сўмдан 12 163 800 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
- туҳмат қилиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, – ЭКИҲнинг 200 бараваригача (40 546 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.