Янгиликлар

Қандай импорт қилувчилар камерал назорат остига тушади

22.05.2019

Товарларни импорт қилишда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар хавфини паст, ўртача ёки юқори хавф жумласига киритишнинг мезонлари қандай?

Шундай савол билан биз ДСҚга мурожаат қилдик. Саволга Улуғбек Набиев, ДСҚнинг катта давлат инспектори жавоб беради.

– Ҳукумат қарори билан Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (16.05.2019 йилдаги 410-сон қарор), унга мувофиқ ДСХОнинг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади.

Ахборот махсус дастурий маҳсулот ёрдамида таҳлил қилинади ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи (юқори, ўртача, паст) аниқланади.

Шу тариқа, солиқ ҳисоботида:

  • ҳисобот даври учун импорт қилинган юқори ликвидли товарлар реализацияси акс эттирилмаган солиқ тўловчилар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишнинг юқори даража тоифасига киритилади;
  • ҳисобот даври учун импорт қилинган товарлар реализацияси қисман акс эттирилган солиқ тўловчилар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишнинг ўртача даража тоифасига киритилади;
  • ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар ёки унга эҳтиёт қисмлар импорт қилувчи солиқ тўловчилар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этишнинг паст даража тоифасига киритилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади. Фаолияти солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлган импорт қилувчилар эса камерал назоратдан ўтказилади.

 

Лола Абдуазимова.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь