5 июнгача бухгалтер нима қилиши керак

29.05.2019

5 июнь:

  • 2019 йил май ойида натура ҳолида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми). 

Масалан, жорий йил 15 майда корхона ходимига туғилган куни муносабати билан, шунингдек корхонани ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани учун қимматбаҳо совға – телевизор тақдим этилган, унинг қиймати имтиёзли 6 ЭКИҲ миқдоридан ошган (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди).

Иш берувчи жорий йилнинг 5 июнидан кечиктирмай 6 ЭКИҲдан ошган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми);

  • банклар Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишининг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми 1-банди).

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал