Россия ФСХ Ўзбекистон солиқ органларига техник ёрдам кўрсатиш лойиҳасини бошлайди

preview

Гап бизнес-жараёнлар реинжиниринги, солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини ташкил этиш хусусида бораётир.

Ўзбекистон солиқ органларига техник кўмак бериш лойиҳаси бошланмоқда, дея хабар берди Федерал солиқ хизмати (ФСХ) раҳбари Михаил Мишустин 14 июнь куни.

Ушбу лойиҳа доирасида бизнес-жараёнлар реинжиниринги, солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини ташкил этиш ва мол-мулкка кадастр баҳоси асосида солиқ солиш тизимини такомиллаштириш ишлари бажарилади.

Май ойида Ўзбекистон делегацияси Москва солиқ инспекциясига ташриф буюриб, Россия ФСХ интерактив сервислари билан танишдилар, солиқ маъмуриятчилигида замонавий технологияларнинг ролини муҳокама қилдилар.

Аввалроқ, февраль ойида, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Россия ФСХ ходимлари ўртасида видеоконференция ўтказилган эди

Кўчмас мулк объектларига солиқ солиш ва уларнинг кадастр баҳосини аниқлаш асосий мавзу бўлди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари ва мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш бўйича тавсиялар тақдим этилди.

spot.uz. ахбороти асосида.