Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Вазият. Корхона ДСИдан тўланган пеня суммасига фойда солиғини қўшимча ҳисоблаш тўғрисида талабнома олди. Уни чегирилмайдиган харажатлар таркибида акс эттирмадилар. Тўланган пеня суммаси тўғрисидаги ахборот солиқ тўловчининг ШҲКдан олинди.
Корхонанинг хатоси:
- 546 минг сўм миқдоридаги тан олинган ва тўланган пеня чегирилмайдиган харажатларга киритилмаган;
- пеня суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилмаган;
- солиқ солинадиган база камайтириб кўрсатилган.
Шу боис фойда солиғи қўшимча ҳисобланган – 65,52 минг сўм.
Бухгалтерга қандай маслаҳат бериш мумкин
Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган пенялар киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 13-банди).
Корхона ҳақиқатда солиқлар бўйича пеняларни тан олган ва харажатлар суммасида акс эттирган тақдирда уларни чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритиши лозим эди (Солиқ кодексининг 147-моддаси 13-банди).
Солиқни қўшимча ҳисоблаш ва тегишли давр учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини қайта топшириш зарур. Ҳисоб-китобда пеня суммаси 2-илованинг 140-сатрида кўрсатилади.
Бундай вазият бўлмаслиги учун корхонанинг бухгалтерия хизматига қуйидагилар тавсия этилади:
1) Солиқ кодексининг 142-147-моддаларини қўллаган ҳолда корхона харажатларини чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга киритилишининг тўғрилигини текшириш;
2) чегирилмайдиган харажатларни Ҳисоб-китобнинг иловасига киритиш;
3) агар ҳисобот чораги мобайнида корхона режалаштирилмаган фойда олса, фойда солиғи бўйича жорий (аванс) тўловлари сифатида ушбу фойда суммасидан солиқни ўтказиш. Бу пеня ҳисобланишини олдини олади;
4) қўшимча ҳисоблашлар, пеня ва жарималарнинг олдини олган ҳолда бошқа солиқлар бўйича ҳисобот ва тўлов муддатларини ўрганиш.
Лымарева Татьяна.