СКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади

preview

Солиқ кодексининг лойиҳасида назарда тутилган фойда солиғи бўйича қуйидаги муҳим янгиликлар келтирилган:

  • асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларга таъриф берилган;
  • инвестициявий чегирма жорий этилади;
  • чегирилмайдиган харажатлар рўйхати кенгайтирилди;
  • айрим фаолият турлари учун янги солиқ ставкалари жорий этилди;
  • аванс (жорий) тўловларни тўлашга ўтиш чегараси ўзгартирилди;
  • СКдаги солиқ имтиёзлари бекор қилинди;
  • якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

Энди ушбу ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтамиз:

Солиқ кодексидаги амал қилаётган норма

 

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф

Шарҳ

Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар солиқ тўловчининг харажатлари ҳисобланади (СК 141-м.)

                                     

Ҳужжат билан тасдиқланган харажатлар - операция санасини, суммасини, хусусиятини аниқлаш ва унинг иштирокчиларини идентификация қилиш имконини берадиган ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар (СК 22-м.)

 

Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар таърифи аниқлаштирилди (317-м.).

Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар:

  • даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;
  • тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд шунинг учун хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;
  • қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқса, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар эътироф этилади.

 

Ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар деганда қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштирилган, тасдиқланган чиқимлар тушунилади:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ;
  • ўз ҳудудида тегишли харажатлар амалга оширилган, чет давлатда қўлланиладиган тартибга мувофиқ;
  • бошқа шаклда расмийлаштирилган, ш.ж. хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, йўл ҳужжатлари, шартномага мувофиқ кўрсатилган хизмат ҳақидаги ҳисобот билан 

Асосланган харажатлар таърифланди ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар таърифига аниқлик киритилди

 

 

Қуйидаги имтиёз амал қилади: ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30%идан кўп бўлмаган миқдорда (СК 159-м.)

 

Инвестициявий чегирма жорий этилади – амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни қуйидаги миқдорларда қўллаш ҳуқуқи тақдим этилади:

1)  янги технологик ускуналар қийматининг ҳамда ахборот тизимларини яратишга доир инвестиция лойиҳалари доирасида маҳаллий ишлаб чиқаришининг дастурий таъминотини сотиб олишга йўналтириладиган маблағлар суммаларининг 10%и миқдорида;

2)  ишлаб чиқаришни модернизация қилишга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 5%и миқдорида (320-м.) 

Имтиёз ўрнига махсус инвестиция чегирмаси жорий этилди  

Қуйидагилар чегирилмайдиган харажатлар рўйхатидан чиқарилди:

 

1) кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча бўлган, тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар

 

2) солиқ тўловчининг асосий воситалари чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган (бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар (СК 147-м.)

 

 

Чегирилмайдиган харажатлар рўйхатига қуйидаги харажатлар қўшилди:

 

1)  солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар;

2)  ҳақиқатда хизматлар кўрсатмасдан, товарларни жўнатмасдан туриб амалга оширилган операциялар, агар бундай факт суднинг қонуний кучга кирган, ушбу харажатларни амалга оширган солиқ тўловчининг номи кўрсатилган ҳолдаги қарори билан аниқланган бўлса;  

3) ЎзР ва бошқа давлат қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан ортиқча ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва тўланган солиқлар суммаси ва бюджетга тўловлар;

4)  сотиб олишга, ишлаб чиқаришга, қурилишга, монтаж қилишга, ўрнатишга доир харажатлар ва амортизация қилинадиган активларнинг қийматига қўшиладиган бошқа харажатлар. Шу жумладан қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳолларида амалга ошириладиган, амортизациявий чегирмалар воситасидаги харажатлар жумласига кирадиган харажатлар;

5)  солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амортизация қилинмайдиган мол-мулкнинг дастлабки қийматига киритиладиган харажатлари;

6)  чегирмалар жумласига киритиш нормалари белгиланган харажатларнинг мазкур нормалар қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган чегирманинг энг кўп суммасидан ортиқ бўлган сумма;

7)  шакллантирилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган захира жамғармаларига ва бошқа жамғармаларга ажратмалар;

8)  солиқ тўловчи томонидан ҳисобланган дивидендлар суммалари;

9)  ихтиёрий суғурта бадаллари, бундан солиқ тўловчи томонидан жисмоний шахсларнинг фойдасига тўланадиган бадаллар мустасно;

10) солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида харажатлар деб эътироф этиладиган харажатларнинг суммасидан ортиқча ҳисобланган фоизлар ва айрим харажатлар;

11) текин ўтказилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай ўтказиш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан ҚҚС суммаси киритилган харажатлар;

12) ишончли бошқарув муассисининг ишончли бошқарув шартномасини бажариш билан боғлиқ бўлган харажатлари, агар ишончли бошқарув шартномасида муассис наф олувчи эмаслиги назарда тутилган бўлса;

13) нотижорат ташкилотларга ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, бундан уларни тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

14) солиқ тўловчи томонидан СКда ёки бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган захира маблағлари ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари;

15) мол-мулкнинг арзонлашиш (қадрсизланиш) суммалари;

16) оддий ширкат шартномаси доирасида шериклар (иштирокчилар) томонидан кўрилган зарарлар;

17) солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси томонидан ушбу гуруҳнинг масъул иштирокчисига солиқни (бўнак тўловларини, жорий тўловларни, пеняларни, жарималарни) СКда солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи учун белгиланган тартибда тўлаш учун берилган пул маблағлари (329-м.)

Чегирилмайдиган харажатлар рўйхати анча кенгайтирилди

 

Мавжуд эмас

  Солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари жорий этилди:

  • ишончли бошқарув чоғида (334-м.);
  • қимматли қоғозларга доир РЕПО операциялари бўйича (336-м.);
  • қимматли қоғозлар қарзига доир операциялар иштирокчилари (337-м.);
  • солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчилари томонидан олинган даромадлар бўйича (342-м.);
  • назорат қилинадиган чет эл компаниялари (343-м.) 

 

Янги турдаги операциялар жорий этилиши муносабати билан,  уларга солиқ солиш хусусиятлари ҳам белгиланади

 

Солиқ тўловчи кўрилган зарарларни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир.

 

Тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси жорий солиқ даврининг ушбу Кодексга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойданинг 50%идан ошмаслиги керак (СК 161-м.)

 

Зарарни ўтказиш муддати ўзгартирилди

Солиқ тўловчи зарарни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 10 йил мобайнида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлидир.

Ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси ушбу бўлимга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий солиқ даври солиқ базасининг 60%идан ошиб кетиши мумкин эмас (345-м.).

Бундан ташқари, солиқ тўловчи қайта ташкил этилганда солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳи ва алоҳида операциялар бўйича зарарларни ўтказиш жорий этилди

Зарарни ўтказиш муддати оширилди.

Бундай ўтказишнинг имкони бўлган вазиятлар рўйхати кенгайтирилди

 

 

Айрим фаолият турлари бўйича имтиёзлар мавжуд эди ёки умумий ставка бўйича солиқ тўланарди

Айрим фаолият турлари учун янги солиқ ставкалари жорий этилди:      

  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, балиқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар, қўшимча манбалардан даромадлар олувчи бюджет ташкилотлари, Ўзбекистон Кўрлар жамияти мулкида бўлган солиқ тўловчилар - 0%;
  • товарларни (ишларни) экспортга реализация қилиш – 0%
  • товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар – 6% (349-м.)

Бошқа фаолият турлари бўйича амалдаги ставкалар сақлаб қолинди

Айрим фаолият турларини ноль даражали ставка орқали рағбатлантириш

 

 

Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам миқдорни ташкил этадиган солиқ тўловчилар жорий тўловларни ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тўлайдилар (СК 164-м.)

Аванс (жорий) тўловларини тўлашга ўтишнинг чегаравий миқдори ўзгартирилди.

Солиқ даврида жами даромади 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ойлик аванс тўловларини ҳар ойнинг 28-санасидан кечиктирмай тўлайдилар (370-м.).

Аванс тўловларини белгилашнинг янги тартиби жорий этилди (СК 352-м.)

Аванс (жорий) тўловларини тўлашга ўтишнинг чегаравий миқдори ва муддатлари ўзгартирилди 

Аванс тўловлари миқдорларини белгилашнинг янги мураккаб тартиби жорий этилди

 

 

ЎзР резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5%ли ставка бўйича солиқ солинади (СК 159-1-м.)

Фоизлар бўйича солиқ ставкаси оширилди.

Солиқ резидентларига тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 12%лик ставкада солиқ солинади (365-м.) 

Солиқ схемаларидан фойдаланишни бартараф этиш мақсадида фоизлар бўйича ставка умумий ставкага (12%) тенглаштирилди

 

Фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган норезидентнинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда солиқ солинадиган фойда суммаси назарда тутилган харажатлар суммасининг 7%идан кам бўлиши мумкин эмас (СК 154-м.)

       Ушбу қоида чиқариб ташланди

 

Фойда солиғи бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 158-159-моддаларида белгиланган

Солиқ кодексидаги фойда солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинди

 

 

 

 

ЯТТлар учун фойда солиғини қўллаш қоидалари мавжуд эмас

 

Якка тартибдаги тадбиркорларга (ЯТТ) солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.

ЯТТ учун солиқ солиш объекти ва солиқ базаси юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда аниқланади.

ЯТТ солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли.

Соддалаштирилган тартибдаги солиқ базаси даромаднинг олиниши билан боғлиқ жами даромаддан 25% миқдорида белгиланади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган базани ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби танланганда харажатлар ҳисобини юритиш мажбуриятидан озод этилади (371-375-м.)

 

Таклифларингизни таҳририятимизга –  kodeks@norma.uz почта қутисига ҳам юборишингиз мумкин. Биз таклифларни умумлаштириб, Молия вазирлиги, ДСҚ ва Олий Мажлисга тақдим этамиз. 

Шошилинг!  ҚҲТБТ порталида лойиҳа муҳокамаси 17 сентябрда якунланади. Вақт оз қолди!

 Шарҳни «Norma» МЧЖ етакчи  эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.