СКнинг янги таҳрири: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди

preview

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ўзгартиришлар киритилмайди.

Айрим ўзгартиришларда тўхталиб ўтамиз:

Солиқ кодексидаги амал қилаётган норма 

 

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф 

Шарҳ

Ер қаъридан фойдаланувчилар қуйидаги солиқлар ва махсус тўловларни тўлайдилар:

  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • қўшимча фойда солиғи;
  • бонус (имзоли ва тижоратбоп топилма бонуслар) (СК 242-м.)

 

Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлардан фақат ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  амалда сақланиб қолди.

 

Солиқ кодексидан қўшимча фойда солиғи ва бонуслар (имзоланадиган ва тижоратбоп топилма бонуси) чиқариб ташланди.

 

 

   Қўшимча фойда солиғи учун объектлар қолмади. Бонуслар бошқа қонунга ўтказилди.

Мавжуд эмас.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олганлик учун имтиёзлар.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар солиқ тўловчилар ҳисобланмайди (462-м.).

 Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни рағбатлантириш мақсадида.  

Мавжуд эмас.

Солиқ солиш объекти бўйича ўзгартиришлар:

  • қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажми фойдали қазилмаларни қазиб олишдаги хақиқий йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади;
  • дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга ошириш давомида қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди  (463-м.). 

  Аввал солиқ солинадиган базани аниқлашга оид масалалар юзага келганлиги муносабати билан аниқлаштиришлар киритилди.

Ҳисобот даврида тайёр маҳсулот реализация қилинмаган бўлса, солиқ солинадиган база реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даврида тайёр маҳсулотни реализация қилишнинг ўртача олинган баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда тайёр маҳсулот умуман реализация қилинмаган тақдирда, солиқ солинадиган база ҳисобот даврида мазкур фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 245-м.).

Солиқ солинадиган базани аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

Ҳисобот даврида фойдали қазилма реализация қилинмаган бўлса, солиқ солинадиган база реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Фойдали қазилмалар умуман реализация қилинмаган тақдирда, солиқ солинадиган база ҳисобот даврида мазкур фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархини 20%га оширган ҳолда аниқланади (464-м.).

    Солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида фойда ҳам ҳисобга олиниши лозим.

 

Шарҳни  «Norma» МЧЖ етакчи  эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.