Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Янги Солиқ кодекси лойиҳаси ЯСТ ўрнига айланмадан солиқ тўлаш кўринишида солиқ солишнинг соддалаштирилган режимини жорий этмоқда. Айланмадан солиқ ЯСТ учун белгиланган солиқ солишнинг барча шартларини сақлаб қолган.
|
Солиқ кодексидаги амалдаги норма |
Солиқ кодексининг янги таҳриридаги таклиф
|
Шарҳлар |
|
Ягона солиқ тўлови (СКнинг 56-боби). |
Ягона солиқ тўловининг номи ўзгарди. Энди бу – айланмадан солиқ (66-боб). Мен бу бобда, янги таҳрирда шу фикрларни кўрмаяпман.
|
Солиқнинг фақат номи ўзгарди, ЯСТнинг барча қоидалари сақлаб қолинган. |
|
ЯСТ бўйича чегирма ва имтиёзлар СКнинг 355, 356, 358-моддаларида белгиланган. |
Илгари ЯСТ тўловчилар учун амал қилган имтиёзлар ва чегирмалар чиқариб ташланди. |
|
|
ЯСТнинг ҳисоб-китоби ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Тўлов қуйидагича тўланади:
|
Солиқ бўйича ҳисоб-китоблар тақдим этиш муддати ва айланма солиғини тўлаш муддати ўзгарди. Ҳисоб-китоб барча солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилади:
Солиқни тўлаш, мос ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади (479-модда). |
|
Шарҳни "Norma" МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.