Диққат: танлов!

preview

                                                

 

 

«ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР», «ЭНГ ЯХШИ  БУХГАЛТЕР–2019»,

«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР–2019»

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВЛАРИ

АУДИТОРЛАР ВА БУХГАЛТЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

 

ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ

АУДИТОРЛАР ВА БУХГАЛТЕРЛАР!

СИЗЛАРНИ РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВЛАРИДА

ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

 

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси,  Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти «Энг яхши бухгалтер–2019», «Энг яхши аудитор–2019» ва «Энг яхши ички аудитор–2019» деб номланувчи учта мустақил танловда иштирок этишга таклиф этади.

Танловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кўмаги ва «Buxgalterlar malakasini baholash markazi» МЧЖнинг техник кўмаги билан ўтказилади.

Стажи, иш жойи, бухгалтерлар ёки аудиторлар республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар, Ўзбекистонда яшовчи бухгалтерлар ва аудиторлар (тегишинча, аудитор ёки ички аудитор малака сертификатига эга бўлган) танловларда иштирок этишлари мумкин.

Танловлар икки босқичда ўтказилади:

I босқич (саралаш) 2019 йилнинг 15 октябридан 25 ноябригача. Танловдаги тест саволларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали жўнатиш йўли билан сиртдан ўтказилади. Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари иккинчи босқичга таклиф этиладилар;

II босқич 2019 йилнинг 30 ноябрида. Биринчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар.

Ғолиблар профессионал билим ва кўникмалар, профессионал фаолиятда улардан моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланадилар.

Танловларнинг ғолиблари 2019 йил 9 декабрь – Бухгалтерлар ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

Мукофотлар:

Танловнинг I босқичи иштирокчиларига танловда иштирок этганлик учун Сертификат тақдим этилади.

Танловнинг II босқичи иштирокчиларига «Танлов лауреати» дипломи тақдим этилади.

Танловнинг II босқичи ғолибларига даражаси кўрсатилган Диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Танлов лауреатларига  ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака ошириш учун имтиёзлар берилади.

Иштирокчилар ва лауреатларнинг «Энг яхши бухгалтер–2019» танловида қатнашгани бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг мажбурий малака оширишдан ўтганига тенглаштирилади (иштирокчилар – 5 соат, лауреатлар – 15 соат).

Танловларда иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш зарур:

1) «Buxgalterlar malakasini baholash markazi» МЧЖнинг ҳисобрақамига 223 000 сўм миқдорида бир марталик бадал тўлаш;

2) Анкета, бир марталик бадал тўланганлиги ҳақидаги ҳужжатни, биринчи босқич тест саволларига жавобларни (тест саволларини қуйидаги сайтдан юклаб олишингиз мумкин: http://www.buxgalter.uz), бухгалтерлар учун – иш жойидан маълумотномани 2019 йилнинг 25 ноябригача «Buxgalterlar malakasini baholash markazi» МЧЖ офисига юбориш.

Танловларда иштирок этиш ва уларга ҳомийлик қилиш тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун қуйидагиларга мурожаат қилинг:

Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси:  Buxgalterlar malakasini baholash markazi: 

Телефон: (78) 120-30-10

Телеграм: (93) 388 -30-10

e-mail: info@uzaccountant.uz 

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 88.

 

 

 

 

Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз!


Танловда иштирок этиш учун қуйидагиларни юклаб олинг:

Иштирокчининг умумий анкетаси

Бухгалтерлар учун:

1. "Йилнинг энг яхши бухгалтери" танловини ўтказиш тўғрисидаги низом

2. Тест саволлари I босқич

3. Жавоблар варағи I босқич

Аудиторлар учун

1. "Йилнинг энг яхши аудитори" танловини ўтказиш тўғрисидаги низом

2. Тест саволлари I босқич

3. Жавоблар варағи I босқич

Ички аудиторлар учун

1. "Йилнинг энг яхши ички аудитори" танловини ўтказиш тўғрисидаги низом

2. Тест саволлари I босқич

3. Жавоблар варағи I босқич