Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
ЭҲФ тизимида айни пайтда фақат ягона шакл мавжуд, уни қурилиш ва фармацевтика маҳсулотлари учун қўллаб бўлмайди.
«Norma» МЧЖ экспертлари қурилиш ва фармацевтика бозори хусусиятларини шундай тарзда ҳисобга олишни таклиф этишмоқда:
- ҳисобварақ-фактураларнинг стандарт шаклига ушбу фаолият соҳаларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, қўшимча шаклларни тасдиқлаш;
- солиқ тўловчига ЭҲФ тизимларида қуйидагилардан кераклисини танлаш имкониятини тақдим этиш:
1) 8 графадан иборат стандарт ҳисобварақ-фактура (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга
олиш ва расмийлаштириш тартибига илова, 3-илова, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 й.);
2) 11 графадан иборат акциз солиғи тўловчилар учун ҳисобварақ-фактура (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга
олиш ва расмийлаштириш тартибига илова, 3-илова, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 й.);
3) объектларни қуришда бажарилган ишлар (кўрилган зарарлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши мониторинги ва фаолиятни лицензиялаш бўйича республика комиссиясининг 02.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова);
4) тўлдириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фармацевтик препаратларни реализация қилиш учун ҳисобварақ-фактура. Белгиланишича, реализация қилинаётган дори воситалари ва тиббиёт буюмларига ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади (Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини тартибга солиш тўғрисидаги низом, 31.10.2016 йилдаги ПҚ-2647-сон қарорнинг 21-банди):
- савдо устамасини ҳисоблаб чиқариш учун импорт қилинган дори воситалари, тиббиёт буюмлари учун харид қиймати ёки маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчилари учун сотиш нархи;
- кейинчалик реализация қилишни амалга оширадиган ташкилотлар учун харид нархи ва улар томонидан қўлланиладиган савдо устамаси.
Бироқ дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилишда ҳисобварақ-фактуранинг алоҳида тасдиқланган шакли мавжуд эмас. Шу боис, бундай ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда ҳисобварақ-фактуранинг умумбелгиланган шаклига қўшимча устун (графа) киритиш ва у ерда талаб қилинадиган ахборотни кўрсатиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.