Полезное для бухгалтера в ноябре:
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади
Давлат органларига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижалари юзасидан низолашиш тақиқланди. Бу Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Амалдорлар “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирилдилар.
Бош прокуратура давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ташаббуси билан чиққанлик учун ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортилишини таъминлайди.