Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭКИҲ ҳисоб-китоб бирлигидан фойдаланилмайди
2019 йил 4 декабрдан барча ҳисоб-китоблар МҲЭКМ, БҲМ ва ПҲБМ ёрдамида амалга оширилади. Бу 3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонун билан белгиланган. Бу ҳисоб-китоб бирликлари бир-биридан қандай фарқланади ва улар қаерда қўлланилади?
Президентнинг ПФ-5723-сон Фармони билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш ўртасидаги шартларнинг боғлиқлигини бартараф этиш мақсадида ЭКИҲ ўрнига қуйидаги ўлчов бирликлари жорий этилди:
Миқдор |
Тавсиф ва қўлланиш соҳаси |
Сумма |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) |
1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади. Меҳнат муносабатлари соҳасида қуйидагиларни аниқлаш учун қўлланилади:
Шунингдек оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади. Белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади |
634 880 сўм |
Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) |
Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
|
223 000 сўм |
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ) |
Қуйидагиларни ҳисоблаш учун қўлланилади:
|
223 000 сўм |