Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
ЯСТдан «умумий солиқлар»ни тўлашга ўтган корхона 2019 йил учун солиқ ҳисоботини қандай тўлдиради

Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузишга киришдилар, чунки 15 февралгача оз вақт қолди, айрим корхоналар эса – 25 мартгача топширадилар . 2019 йил мобайнида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар ҳамда 1.10.2019 йилдан умумбелгиланган солиқ солиш тизимига (фойда солиғи ва ҚҚСни тўлашга) ўтган импорт қилувчи корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириши керак?
Бундай вазиятларни батафсил кўриб чиқамиз.
- 2019 йил январь–июль ойлари учун ЯСТ ҳисоб-китоби;
- 2019 йил август–сентябрь ойлари учун ортиб борувчи якун билан фойда солиғи ҳисоб-китоби.
Қуйидагиларни тақдим этишнинг сўнгги куни:
- 2019 йил ЯСТ ҳисоб-китоби – 2020 йил 17 февраль, чунки 15 ва 16 февраль – ишланмайдиган, дам олиш кунлари;
- 2019 йил фойда солиғи ҳисоб-китоби – 2020 йил 2 март, чунки 1 март – ишланмайдиган, дам олиш куни.
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади . Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади
.
Ҳисобот даври мобайнида ЯСТдан фойда солиғини тўлашга ўтишда фойда солиғи қандай ҳисоб-китоб қилинишини мисолларда кўриб чиқамиз.
Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси |
|||||
2019 йил январь-сентябрь ойлари учун |
|||||
Счёт |
Давр учун айланмалар |
Давр охирига сальдо |
|||
Счёт коди |
Номи |
Дебет |
Кредит |
Дебет |
Кредит |
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар |
400 000 000 |
400 000 000 |
|
|
|
Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи |
230 000 000 |
230 000 000 |
|
|
|
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар |
8 000 000 |
8 000 000 |
|
|
|
Давр харажатлари |
50 000 000 |
50 000 000 |
|
|
|
Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари) |
30 000 000 |
30 000 000 |
|
|
|
Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари) |
25 000 000 |
25 000 000 |
|
|
|
Ягона солиқ тўлови |
16 520 000 |
16 520 000 |
|
|
|
Якуний молиявий натижа |
321 520 000 |
438 000 000 |
|
116 480 000 (9 ой якунлари бўйича соф фойда суммаси) |
ЯСТ ҳисоб-китоби: |
Сумма |
ССБ (счёт) |
|||
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар |
400 000 000 |
9000 |
|||
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар |
8 000 000 |
9300 |
|||
Ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши |
5 000 000 |
9500 айирув 9600 |
|||
ЯСТ ҳисобланди (4%) |
16 520 000 [(400 000 000 + 8 000 000 + 5 000 000) х 4%] |
9820 |
|||
Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси |
|||||
2019 йил октябрь-декабрь ойлари учун |
|||||
Счёт |
Давр учун айланмалар |
Давр охирига сальдо |
|||
Счёт коди |
Номи |
Дебет |
Кредит |
Дебет |
Кредит |
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар |
100 000 000 |
100 000 000 |
|
|
|
Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи |
40 000 000 |
40 000 000 |
|
|
|
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар |
1 000 000 |
1 000 000 |
|
|
|
Давр харажатлари |
12 000 000 |
12 000 000 |
|
|
|
Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари) |
11 000 000 |
11 000 000 |
|
|
|
Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари) |
10 000 000 |
10 000 000 |
|
|
|
Фойда солиғи |
6 000 000 |
6 000 000 |
|
|
|
Якуний молиявий натижа |
68 000 000 |
112 000 000 |
|
44 000 000 (IV чорак учун соф фойда суммаси) |
ССБ = Солиқ тўлангунгача фойда +/– фойдага киритилган тузатиш + чегирилмайдиган харажатлар – дивидендлар ва фоизлар – имтиёзлар – ўтган йиллардаги зарарлар |
||||||
Сумма |
ССБ (счёт) |
|||||
50 000 000 (100 000 000 – 40 000 000 + 1 000 000 – 12 000 000 + 11 000 000 – 10 000 000) |
9000+9300+9500-9100-9400-9600 +/-тузатишлар улар мавжуд бўлганда |
|||||
6 000 000 (50 000 000 х 12%) |
9810 |
|||||
Транзит счётлар. Айланма-сальдо қайдномаси |
||||||
2019 йил учун |
||||||
Счёт |
Давр учун айланмалар |
Давр охирига сальдо |
||||
Коди |
Номи |
Дебет |
Кредит |
Дебет |
Кредит |
|
Асосий фаолиятдан олинган даромадлар |
500 000 000,00 |
500 000 000,00 |
|
|
||
Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) таннархи |
270 000 000,00 |
270 000 000,00 |
|
|
||
Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар |
9 000 000,00 |
9 000 000,00 |
|
|
||
Давр харажатлари |
62 000 000,00 |
62 000 000,00 |
|
|
||
Молиявий фаолиятдан даромадлар (курс фарқлари) |
41 000 000,00 |
41 000 000,00 |
|
|
||
Молиявий фаолиятдан харажатлар (курс фарқлари) |
35 000 000,00 |
35 000 000,00 |
|
|
||
Фойда солиғи |
6 000 000,00 |
6 000 000,00 |
|
|
||
Ягона солиқ тўлови |
16 520 000,00 |
16 520 000,00 |
|
|
||
Якуний молиявий натижа |
389 520 000,00 |
550 000 000,00 |
|
160 480 000 |
||
Кўриниб турибдики, бундай вазиятларда Айланма-сальдо қайдномасини шакллантиришда бухгалтерия дастурида 9 ой якунлари ва 2019 йил якунлари бўйича ҳосил бўлган соф фойда сиз 2019 йил IV чораги учун ҳисоблаган фойда ва фойда солиғи ҳисоб-китобингиздан фарқ қилади, чунки умумбелгиланган тизимга ўтилгунига қадар 2019 йилнинг муайян даври учун ЯСТ ҳисоб-китоби кўрсаткичи мавжуд. Шу боис қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:
- корхонангиз умумбелгиланган солиқларни тўлагунига қадар бўлган давр учун фойдани ҳисобланг;
- кейин бу ҳисоб-китоб мисолларида кўрсатилганидек фойда солиғини ҳисобланг;
- сўнгра 2019 йил учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни шакллантиринг.
Ҳурматли бухгалтерларга йиллик ҳисоботни топширишда муваффақиятлар тилаймиз!
Светлана ЗАМИЛЬЕВА,
«Profi Training» НТМ бизнес-тренери,
«SVANTA» МЧЖ СМТ бош бухгалтери.