Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Агар ТХКМнинг бош офиси бошқа аҳоли пунктида жойлашган бўлса, нима қилиш лозим

Вuxgalter.uz ўқувчиларининг саволларига «Mарон» ТХКМ мутахассиси Рустам Ёқубов жавоб беради:
- Фискал хотирали НКМдан фойдаланилганда, ишга тушириш-созлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар)да ҳал қилиш мумкин эди. Энди эса онлайн-НКМни солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорларни ТХКМнинг марказий офиси ёхуд бошқа шаҳар ёки туманда жойлашиши мумкин бўлган унинг филиалига юборишмоқда. Буни бошқа аҳоли пунктларига бормасдан уддалаш мумкинми?
- Агар сизнинг шаҳрингиз ёки туманингизда сиз танлаган маркадаги онлайн-НКМга хизмат кўрсатадиган ТХКМ филиали мавжуд бўлмаса, ТХКМнинг марказий офиси ёки унинг филиалига бормасликнинг иложи йўқ. Гап шундаки, онлайн-НКМ ёки виртуал кассани солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризани тадбиркорлик субъекти раҳбари ва ТХКМ (ТХКМ филиали) раҳбари имзолашлари даркор.