Полезное для бухгалтера в ноябре:
Хайрия ёрдами ва меценатлик кўмагини кўрсатиш. Фарқ нимада?
Buxgalter.uz ўқувчилари саволларига Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб беради.
- СКнинг 317-моддаси 7-қисмига асосан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига хайрия ёрдами тарзида берилган маблағлар киради, бундан меценатлик кўмагини кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар мустасно. Хайрия ёрдами ва меценатлик кўмагини кўрсатиш ўртасидаги фарқ нимада? Бу айнан бир хил нарса эмасми?
- Меценатлик – бу маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти . Яъни меценатлик кўмагини кўрсатиш мақсадли йўналишга эга.
Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Меценатлар ажратиладиган маблағларнинг ишончли ҳисобни юритиши шарт .
Меценатлик кўмагини кўрсатишга йўналтирилган маблағлар бошқа хайрия мақсадларига йўналтирилган маблағлардан фарқли ўлароқ, фойда солиғи бўйича солиқ базасидан чиқариб ташланади .