Муддати ўтган ЭРИдан янгисини олиш учун фойдаланиш мумкин

preview

ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ ЭРИ калитларини рўйхатдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш маркази Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган ЭРИ эгалари имкониятларини кенгайтирди. Агар ЭРИнинг муддати ўтган бўлса, уни барибир уйдан чиқмасдан фаоллаштириш мумкин.

Илгари янги ЭРИни мавжуд бўлгани ҳали фаол бўлган тақдирда олиш мумкин эди. Буни Калитларни рўйхатдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш маркази сайтида қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz бу ерда ёзган эди.

Худди шу йўриқномага риоя қилган ҳолда, энди янги ЭРИни муддати 2020 йил 1 мартдан кейин тугаган рақамли имзо эгалари ҳам олишлари мумкин. Бунинг учун Калитларни рўйхатдан ўтказиш ва хизмат кўрсатиш маркази сайтида шу муддати ўтган ЭРИ ёрдамида шахсий кабинетга кириш зарур. Мазкур ҳолатда у ушбу аниқ мақсад учун  ишлайди.

Бинобарин, бугунги кунда амал қилиш муддатини узайтириш ёки янги ЭРИ олиш учун муддати ўтганини алмаштириш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюриш шарт эмас. Ҳаммаси e-imzo.uz сайти ёрдамида ҳал қилинади.

Олег ГАЕВОЙ