Молиявий ҳисоботни қайта топшириш керакми?

preview

Эътибор беринг
Ноаниқлик тузатилди! Охирги гапни қуйидаги тарзда ўқиш лозим: “жорий йилнинг II чорагидан бошлаб молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари сўм бирликларида тўлдирилади”.

ДСҚ молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ўлчов бирлигини ўзгартириши тўғрисидаги ахборот бухгалтерларда талай саволларни юзага келтирди. Улардан энг асосийлари – ким 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни қайта топшириши лозим ва бу амалиётда қандай ташкил этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди.

Солиқ органларининг бу масала бўйича позицияси – хотиржам қилади.

ДСҚда маълум қилишларича, I чорак учун молиявий ҳисоботларни мустақил равишда қайта топшириш шарт эмас. Агар илгари ҳаммаси тўғри тўлдирилган бўлса, ДСҚ маълумотлар базасида барча ахборот тўғри акс эттирилган.

Агарда муайян солиқ тўловчининг ҳисоботида тафовут аниқланса, солиқ органи ходимлари у билан боғланишади ва ҳисоботни қайта топширишни сўрашади.

Шунингдек, ДСҚда жорий йилнинг II чорагидан бошлаб молиявий ҳисоботлар кўрсаткичлари сўм бирликларида тўлдирилишини эслатиб ўтишни илтимос қилишди.

Олег ГАЕВОЙ

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text160171_moliyaviy_hisobotni_qayta_topshirish_kerakmi