Яқин вақтдаги камерал текширувда нимани излашади

preview

 

Эътибор беринг
Материал аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тўғрисидаги ахборот билан тўлдирилди.

 

2020 йилнинг январь-апрель ойлари учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини хатловдан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган тафовутларни бартараф этиш учун камерал солиқ текшируви ўтказилади. Солиқ идорасида ўтказиладиган текширувнинг асосий масалалари айтиб ўтилди, улар – иккита. ДСҚда қайси ҳолларда ҳисоботни қайта топширишда камерал текширув мажбурийлигини гапириб беришди. Buxgalter.uz ахборотни аниқлаштирди:

Биринчидан, аниқланишича 1380  та ҚҚС тўловчилар бир кунлик фирмалар билан битимлар бўйича 21,9 млрд сўм миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олишган. ДСҚ мутахассислари бу ерда бундай битимлар тўғрисида батафсил гапириб беришган.

Жорий йилнинг I  чорагида оммавий тусга эга бўлган бошқа муаммо: 184 та ҚҚС тўловчилар 7,1 млрд сўм миқдоридаги асосий воситалар – яшаш учун мўлжалланмаган мулкни реализация қилишган, бунда солиқ ҳисоботида ҚҚСни акс эттиришмаган.

Иккала ҳолатда аниқланган ҳуқуқбузарлар солиқ органи томонидан тақдим этилган суммаларни бюджетга тўлаб беришлари даркор бўлади. Агар солиқ тўловчи текширувчилар хулосасига рози бўлмаса, жавоб хатида ўз нуқтаи назарини асослаб бериши лозим бўлади. Камерал текширув қоидалари ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.

Солиқ идораси хабарининг тўлиқ версиясини бу ерда ўқиш мумкин.

Аниқлаштирилган ҳисобот бўйича

Агар ҳисобот:

  • тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари оширилган ҳолда тақдим этилган бўлса – у автоматик тарзда қабул қилинади ва солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида акс эттирилади;
  • тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари худди шу даврнинг олдинги солиқ ҳисоботига нисбатан камайтирилган ҳолда тақдим этилган бўлса – у фақат камерал солиқ текширувидан кейин қабул қилинади.

Ахборотнинг тўлиқ версияси билан бу ерда танишиш мумкин.