Полезное для бухгалтера в ноябре:
Квартира ҳадя қилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Корхона балансида кўп қаватли уйдаги яшаш учун мўлжалланган квартира қайд этилган, уни қуйидаги усуллар билан жисмоний шахсга бериш: ҳадя қилиш, сотиш ёки дивидендлар ҳисобига муассисга бериш мумкин. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жисмоний шахсга квартирани текинга беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари ҳақида гапириб берди:
Асосий восита ёки товар
Аввало корхонангизнинг бухгалтерия ҳисобида квартиралар тўғри акс эттирилган-эттирилмаганини аниқлаб олиш лозим.
Одатда, квартиранинг хизмат муддати 1 йилдан ортиқни ташкил этади, қиймати эса харид қилиш пайтида 50 БҲМдан ошади.
Ундан хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида узоқ муддат давомида фойдаланиш кўзланаётган бўлса, корхона учун бундай объект асосий восита бўлади . Масалан – ходимлар яшаши учун хизмат турар жойи сифатида, вакиллик мақсадлари, ижарага бериш ва ҳ.к. учун.
Квартира аввалбошдан четга реализация қилиш, ходимга, муассисга ёки бошқа шахсга бериш учун сотиб олинган бўлса, у ҳолда корхона учун товар ҳисобланади .
- 1-квартира – кейинчалик уни ҳисобланган дивидендлар ҳисобига муассисга бериш учун;
- 2-квартира – корхона ходими яшаши учун.
Квартиранинг ҳадя қилиниши қандай ҳисобга олинади?
Жисмоний шахсга квартиранинг текинга берилишини бахгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини аниқ мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.
- бошланғич қиймати – 389 193,6 минг сўм;
- жамғарилган амортизация – 21 393,0 минг сўм;
- қайта баҳолаш сальдоси – 85 289,0 минг сўм.
Т/р |
Операция | Сумма, минг сўмда | Дебет | Кредит |
1 |
Квартиранинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди |
389 193,6 |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» |
2 | Жамғарилган амортизация ҳисобдан чиқарилди | 21 393,0 |
0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
3 | Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди | 85 289,0 |
8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» |
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
4 | ҚҚС ҳисобланди | 75 000,0 | 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» | 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
5 | Текинга беришдан кўрилган зарар акс эттирилди | 357 511,6 | 9430-«Бошқа операцион харажатлар» | 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» |
Т/р | Операция | Сумма, минг сўмда | Дебет | Кредит |
1 |
Квартира таннархи ҳисобдан чиқарилди |
320 000,0 |
9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» |
2900-«Товарлар» |
2 |
Ҳадя шартномаси бўйича квартира берилди |
320 000,0 |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» |
3 | ҚҚС ҳисобланди | 48 000,0 |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
4 |
Квартира қийматидан ЖШДС ҳисобланди (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) |
44 160,0 | 4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари» |
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
5 |
Текинга беришдан кўрилган зарар акс эттирилди |
368 000,0 | 9430-«Бошқа операцион харажатлар» |
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» |
Квартирани ҳадя қилишнинг солиқ оқибатлари
ҚҚС
Товарни текинга бериш, бундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар бундан мустасно, товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади .
Қуйидаги шартлардан лоақал биттасига риоя этилганда товарларни текинга бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлади дея тан олинади:
- даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида амалга оширилган;
- тадбиркорлик фаолиятини сақлаб қолиш ёки ривожлантириш учун зарур бўлиб, харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асосланган;
- қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиққан бўлса .
Жисмоний шахсга квартирани текинга бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаш мушкул. Шу сабабли уни товарларни реализация қилиш бўйича айланмага киритиш ва квартиранинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда унга ҚҚС солиш зарур.
Бозор қиймати ДСҚ томонидан белгиланган тартибга мувофиқ аниқланиши лозим . Бироқ ушбу тартиб ҳанузгача тасдиқланмаганлиги сабабли риэлторлик ташкилотларининг маълумотларидан фойдаланишни ёки баҳоловчи ташкилотни жалб қилишни тавсия этамиз.
Квартира реализация қилинганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси, тарафлар томонидан имзоланган кўчмас мулкни учинчи шахсга бериш тўғрисидаги шартнома бўйича у харидорга берилган сана айланмани амалга ошириш санаси бўлади .
ҚҚС корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади ва унинг харажатларига киритилади.
Фойда солиғи
Фойда солиғи бўйича оқибатлар квартира корхона балансида қандай ҳисобга олинганига боғлиқ.
Асосий восита сифатида ҳисобга олинган бўлса, квартира ҳадя қилинаётганда унинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар юзага келиши мумкин.
АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойда жами даромад таркибига киритилади .
ҚҚС суммасини ҳам ҳисобга оладиган асосий воситани реализация қилишдан кўрилган зарар чегирилмайдиган харажат ҳисобланади .
Квартира товар сифатида ҳисобга олинган бўлса, унинг қиймати ва ҚҚС суммаси ҳам чегирилмайдиган харажат ҳисобланади .
Айланмадан олинадиган солиқ
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича оқибатлар ҳам квартира корхона балансида қандай ҳисобга олинганига боғлиқ.
АВ сифатида ҳисобга олинган бўлса, квартира ҳадя қилинаётганда унинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар юзага келиши мумкин.
Асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда жами даромад таркибига киритилади .
АВни реализация қилишдан кўрилган зарар айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш чоғида инобатга олинмайди.
Квартира товар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уни харид қилиш қиймати (харид қилиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган даромадга киритилади .
ЖШДС
Текинга олинган квартира қиймати жисмоний шахс учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади .
Жисмоний шахс юридик шахсдан товарларни (хизматларни) олса, бундай товарлар (хизматлар) қиймати харид қилиш нархидан ёки акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда таннархидан келиб чиқиб аниқланади .
Ушбу даромадга тўлов манбаи сифатида корхонада солиқ солинади . Солиқ ушлаб қолинмаган бўлса, корхона солиқ суммаси ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт .
Корхона квартирани ўз ходими бўлмаган шахс – Ўзбекистон резидентига ҳадя қилган бўлса, жисмоний шахснинг ёзма аризасига асосланиб солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда жисмоний шахс жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этиши ва солиқни тўлаши керак .
Мол-мулк солиғи
Квартиранинг балансдан ҳисобдан чиқарилиши мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасининг камайишига олиб келади . Шу сабабли бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақлисиз. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиққа ўзгартиш киритиладиган суммада тенг улушларда тузатиш киритилади .
Ер солиғи
Кўп квартирали уйлар банд қилган ер участкаларига ер солиғи солиш объекти сифатида қаралмайди. Бу яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари банд қилган ер участкаларига тааллуқли эмас .
Бироқ ушбу ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар солиқ солиш объектлари ҳисобланади .