Автотранспорт воситасини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

preview

Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга вақтинча сақлаш учун божхона йиғими тўлашга тааллуқли тузатишлар киритилди . Батафсил – norma.uz портали шарҳида.

Низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилди:

“Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган автотранспорт воситаси эгаси вақтинча бўлиш муддати тугагунга қадар ёзма ёки электрон мурожаат қилган тақдирда 16-бандда назарда тутилган  вақтинча сақлаш учун божхона йиғими тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади”.

17-банднинг янги таҳрири энди вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси белгиланган муддат тугашидан аввал хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постига муддатни узайтиришни сўраб ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида мурожаат қилиши зарурлигини назарда тутади. Мурожаатга 16-бандда назарда тутилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилиш лозим. Тегишли божхона пости муддатни йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва "Авто" тизимида унинг муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги ахборотни киритади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2021 йилдан кучга киради.

Norma.uz материаллари асосида