Бухгалтерлар учун янгилик: банк тўловлари - тўғридан-тўғри 1С ва Didox да

preview

Venkon компанияси Капиталбанк билан биргаликда бухгалтерларни тўлов топшириқномаларини “қўлда” такрорлаш ва кирувчи банк тўловларини “тарқатиш”дан озод этди.   Dibank янги сервиси ёрдамида ёки Didox да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари дарҳол банкка келиб тушади. Ва аксинча, кирувчи тўловлар ва ҳисобварақдан ҳисобдан чиқаришлар ҳисоб тизимида автоматик тарзда тарқатилиши мумкин.

Капиталбанк биринчи бўлиб ўз мижозларига қулай сервисдан фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Venkon компанияси раҳбари Асқар ИСМОИЛОВ:

- Одатда, Интернет-банкинг тизими орқали ишлаганда бухгалтер банкнинг сайтига кириши, у ерда тўлов топшириқномаларини яратиши, уларнинг мақомини кузатиб бориши, ҳисобварақлар бўйича кўчирмалар олиши керак. Кирувчи тўловларни ва ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқаришни мониторинг қилиши, шундан кейин эса бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботни шакллантириш учун барча операцияларни бухгалтерия тизимида қўлда такрорлаши зарур.

Биз мазкур икки марта бажариладиган ишни олдини олиш ва шу тариқа эҳтимолий хатоларни истисно қилишни таклиф қиламиз. Бунинг учун 1С бўйича ахборот-технологик кузатувга амалдаги обунага эга бўлиш ёки  Didox тизимининг «Premium» тарифи абоненти бўлиш етарли бўлади.

Бу қандай ишлайди?

1С дастурининг “Тўлов топшириқномаси” ҳужжатида “Банкка жўнатиш” тугмаси пайдо бўлди. Унга босганда тизим электрон тўлов топшириқномасини имзолайди ва банкка жўнатади. Бу тўлов топшириқномаси Интернет-банкинг билан ишлаш учун фойдаланиладиган худди шу банк ЭРИ-калити билан имзоланади.

Кирувчи тўловлар, мемориал ордерлар, тўлов топшириқномалари ва инкассо топшириқномалари бўйича ҳисобдан чиқариш билан ишлаш ҳам худди шу тарзда соддалаштирилди. Энди ҳисобварақлардаги ҳаракатлар бўйича ҳеч қандай маълумотлардан нусха кўчириш ёки Банк-клиент файлларини юклаш зарур бўлмайди. “Кўчирма” шаклида ҳисобварақлардаги операциялар бўйича барча маълумотлар банкдан танланган давр учун юкланади.

Иш ҳақи бўйича реестрлар

Бухгалтер учун ниҳоятда синчковлик ва кўп меҳнат талаб этадиган вазифалардан бири – бу банк учун Интернет-банкинг тизимида пластик картага иш ҳақи бўйича реестрларни шакллантириш ҳисобланади.  «Dibank» сервиси билан энди  у вақтни олмайди ва асосийси, “инсон омили” ва у билан боғлиқ хатоларни истисно қилади.

1С да автоматик тарзда шакллантириладиган реестр, битта тугмага босиш билан банкка жўнатилади, унинг асосида ходимларнинг карталарига маблағларни ўтказиш амалга оширилади.

 www.dibank.uz сайтида «Dibank» сервиси ҳақида батафсил билиб олишингиз ва қадамма-қадам йўриқнома билан танишишингиз мумкин.

Яқин вақтда Venkon компанияси ушбу сервисга барча банкларни улашни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида