Маслаҳатлар

Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси: кимга қанча тўланади (жадвал)

22.02.2021

“Ташкилотда 3 нафар фарзандга эга ходим ишлайди, улардан каттаси - коллежнинг 17 ёшли ўқувчиси, кичиклари  эса - мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари. Унга “касаллик варақаси” учун қандай миқдорда ҳақ тўлашимиз керак? Ходимнинг таъкидлашича, у нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:


– Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартибини Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом тартибга солади. Нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса қуйидаги ҳолларда берилади :

  • вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
  • санаторий-курортларда даволанганда;
  • касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
  • карантинда;
  • сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
  • меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Нафақани тайинлаш учун асос - белгиланган тартибда берилган касаллик варақаси .

Нафақа миқдори ходимларнинг тоифаси ва/ёки умумий иш стажига боғлиқ ҳолда фарқланади. Жадвалга қаранг.

 

 

 

Ходимлар тоифаси

Умумий иш стажига боғлиқ ҳолда нафақа миқдори

 

Иш ҳақининг 100%и

Иш ҳақининг 80%и

 

Иш ҳақининг 60%и

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимлар

 

 

8 йил ва ундан ортиқ

 

5 йилдан 8 йилгача

 

5 йилгача

21 ёшга етмаган чин (сағир) етимлар

 

Иш стажидан қатъи назар

 

Ишлаётган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иш стажидан қатъи назар

 

 

Байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилган шахслар

 

 

 

Қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар

 

 

 

Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар 

 

 

Чернобиль АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;

 

 

 

Меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимлар

 

 

 

Қолган ходимлар

 

8 йил ва ундан ортиқ

8 йилгача

 

Тегишинча, кўриб чиқилаётган мисолда ходим ҳақиқатан нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли, сабаби унинг икки нафар фарзанди 16 ёшдан ошмаган, энг каттаси 16 ёшга тўлган бўлсада, бироқ ўқувчи ҳисобланади. Катта фарзанди 18 ёшга тўлгач, нафақа ходимга унинг умумий иш стажидан келиб чиқиб тўланади - иш ҳақининг 60%и ёки 80%и миқдорида.

Эслатиб ўтамиз!
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўламаслик БҲМнинг 10 бараваридан БҲМнинг 15 бараваригача жарима солиш билан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин .
Эътибор беринг!
Нафақаларнинг бошқа турларини (ҳомиладорлик ва туғиш учун, болани парваришлар учун) тўлаш тартиби тўғрисида Меҳнат вазирлигининг етакчи мутахассислари ва “Норма” экспертларининг тавсияларида бу ерда ва бу ерда ўқинг.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь