Электрон шаклдаги ишончнома мажбурийми

preview

Етказиб берувчидан товар олдик. Ишончномани электрон шаклда расмийлаштирдик. Бироқ етказиб берувчининг бухгалтерияси ишончномани қоғоз шаклида талаб қилмоқда. Барча ўтган йилдан бошлаб ЭҲФга ўтганлигини ҳисобга олган ҳолда контрагентнинг талаби қонунийми?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист   Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: 


- Контрагентнинг талаби қонунчиликка зид эмас, бироқ ишончноманинг электрон шаклига йўл қўйилади. 

2020 йил 30 июндан бошлаб ТМБ олиш учун ишончномалар бериш билан боғлиқ масалалар 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар" билан тартибга солинади.

Бунда Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилган .

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар ташкилот ихтиёрига кўра белгиланган шакллар бўйича расмийлаштирилади :

  • 4-сон БҲМСга 1-илова - агар берилган ишончномалар Ишончномалар дафтари корешогида ҳисобга олинса;
  • 4-сон БҲМСга 2-илова - агар берилган ишончномалар Ишончномалар журналида ҳисобга олинса.

Ишончнома ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахслар томонидан имзоланади.

Эътибор беринг!
4-сон БҲМСнинг 95-бандида тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, ишончнома ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкинлиги назарда тутилган.

Электрон ишончнома 4-сон БҲМСнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ расмийлаштирилади. У масъул шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Эътибор беринг!
Электрон ишончномаларни сақлашда уларни олиш ва қоғоз шаклидаги нусхаларини тақдим этиш имконияти таъминланган бўлиши шарт .

Шу тариқа, ишончнома ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, агар контрагент билан шартномада ишончномалар қандай тарзда - электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этилиши кўрсатилса, низоларни олдини олиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.

Эътибор беринг!
Ишончномаларни расмийлаштиришнинг бошқа ўзига хос жиҳатлари ва муаммолари ҳақида «Норма» экспертлари – адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИНнинг тавсияларида ўқинг.