Маслаҳатлар

Воситачиларнинг барча сотишлари тушумга айланди. Муаммонинг ечими қаерда?

06.04.2021

ЭҲФ бўйича солиқ маъмурчилигидаги ўзгаришлар билан воситачилик товари сотувчилари кутилмаган муаммога дуч келишди. Сотилган бегона товар учун барча суммани тизим ўз тушуми каби кирим қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

- Яқин вақтгача воситачилик товарини сотишда уч томонлама ҳисобварақ-фактура шакллантирилган - воситачига, комитентга ва воситачилик ҳақи бўйича алоҳида. Сотувчида реестрда сотилган товарнинг умумий суммаси тушум сифатида ҳисобга олинмаган, балки Ҳисоб-китобга 6-иловада кирим қилинган. Яъни, у ҳақиқатда, хусусий реализация ҳисобланмаган. 5-иловада фақат воситачилик суммаси ўтирган. Яқин вақтгача воситачилик савдоси шундай ишлаган ва саволлар туғилмаган.

2021 йил апрелдан бошлаб ЭҲФ тизимида воситачилик шартномаси бўйича нақд пулга сотилган товарлар бўйича ҳисобга олиш ўзгарди. Энди воситачилик товари сотилгандан кейин барча сумма Ҳисоб-китобга 5-иловада ўтиради - тушум сифатида. Бундан ташқари, дастур товар ҚҚС билан ёки унга имтиёзлар татбиқ этилган ва реализация ҚҚСсиз билан амалга оширилганлигини ҳисобга олмайди.

Тушум реестрида суммаларни қўлда тузатишнинг имконияти йўқ. Бухгалтер фақат ҳар гал қўшимча салбий ҳисобварақ-фактурани шакллантиришига тўғри келади. Бу иш ҳажмини - тегишинча, 2 марта оширади.

Энди, комитентга ҳисобварақ-фактура жўнатишдан ташқари, хусусий сотишларида фақат воситачилик ҳақи суммасини акс эттириш учун воситачининг бухгалтери қўшимча тузатиш киритилаётган ЭҲФ шакллантириши шарт. Бундай ҳисобварақ-фактура учун ҳам шакл назарда тутилмаган, бироқ муаммони ҳал қилишнинг бошқа варианти мавжуд эмас.


Нима қилиш керак?

Регуляторга қуйидаги вазиятга эътибор қаратишини таклиф қиламан, биринчи босқичда - тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактурани шакллантириш зарурати бўлмаслиги учун ҳисоботга тузатиш киритишнинг техник имкониятини тақдим этган ҳолда. Иккинчи босқичда - тизимни солиқ тўловчиларда ҳақиқий жараёнларни бузиб кўрсатмайдиган тарзда созлаш.

Шунингдек, бунда ҚҚС билан боғлиқ масалани ҳам ҳисобга олиш зарур, сабаби агар товар - имтиёзли ва ҚҚСсиз реализация қилинса, иккита тузатиш киритиладиган ЭҲФ қилишга тўғри келади, бироқ бундай операция солиққа оид қонунчиликда назарда тутилмаган.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь