Ҳудудлар кесимида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари эълон қилинди

preview

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудлар кесимида 2021 йил учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини эълон қилди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.


Энг кам ставкалар миқдорлари ҳудудларнинг ҳокимлари томонидан тасдиқланди, тегишли қарорларни юклаб олиш мумкин.

Ҳудуд номи

Ҳавола

Андижон вилояти

 Юклаб олиш

Бухоро вилояти

 Юклаб олиш

Жиззах вилояти

  Юклаб олиш

Қашқадарё вилояти

  Юклаб олиш

Қорақалпоғистон Республикаси

  Юклаб олиш

Навоий вилояти

  Юклаб олиш

Наманган вилояти

  Юклаб олиш

Самарқанд вилояти

  Юклаб олиш

Сурхондарё вилояти

  Юклаб олиш

Сирдарё вилояти

  Юклаб олиш

Тошкент шаҳри

  Юклаб олиш

Тошкент вилояти

  Юклаб олиш

Фарғона вилояти

  Юклаб олиш

Хоразм вилояти

  Юклаб олиш

Эслатиб ўтамиз, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан қуйидаги формула бўйича бинолар ва иншоотлар ижара тўловининг базавий ставкаларини ҳисоблашда фойдаланилади:

Бс = Мс х К3 х (Кқ + Кт + Км), бу ерда:

Бс – 1 йил учун 1 кв.м учун базавий ижара ставкаси;

Мс – 2021 йил учун 1 кв.м учун минимал ставка;

Кз - ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури (алоҳида қад ростлаган бино, туташ бино, бинонинг юқори қисми, чордоқ, мансарда, ярим ертўла, ертўла) бўйича коэффициент;

Кт – туташ ҳудудлардан фойдаланиш коэффициенти;

Км – тижорат мақсадларида фойдаланишда (асосий магистрал йўлларда, шунингдек магистрал йўлларга туташган жойидаги иккиламчи йўлларда жойлашган мол-мулкдан ва ҳ.к.) мақбуллик коэффициенти.

Коэффициентлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Манбага қаранг.