"Солиқ ҳамкор” муаммоларни юзага келтирмайдими?

preview

Солиқ қўмитаси фуқароларни товарларни ёки хизматларни сотишда ҳуқуқбузарликлар устидан тезкор тарзда шикоят бериш имкониятини тақдим этадиган “Солиқ ҳамкор” дастурига ўргатмоқда. Ушбу тизим унинг ёрдамида ноҳалол рақобатдан ҳимояланганми? Агар илгаригиси тасдиқланмаган бўлса, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар бир хабардан сўнг савдо шохобчаси текшириладими?  Ушбу дастурдан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?

Хабарни жўнатиш тартиб-таомили жуда осон. Қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1) Soliq иловасини юклаб олиш;

2) “Солиқ ҳамкор” бўлимига кириш ва унда рўйхатдан ўтиш. Рўйхатдан ўтиш учун - паспорт серияси ва рақами, Ф.И.О. ва телефон рақамини кўрсатиш;

3) ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар шаклини тўлдириш ва уни жўнатиш.

Шаклни тўлдириш чоғида тушувчи менюдан ҳуқуқбузарлик турини танлаш зарур:

1) НКМ чеки берилмаган;

2) терминал орқали тўлов қабул қилинмаган;

3) терминал орқали тўловда қўшимча устама талаб қилинган;

4) товар (касса) чекини бермасдан яроқлилик муддати ўтган маҳсулотни сотиш;

5) товар (касса) чекини бермасдан акциз маркаси бўлмаган спиртли ичимликларни сотиш;

6) товар (касса) чекини бермасдан акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини сотиш;

7) ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш;

8) товар (касса) чекини бермасдан сифат сертификати бўлмаган маҳсулотларни сотиш;

9) ижарага бериладиган кўчмас мулк объекти  Orom.uz платформасида рўйхатдан ўтказилмаган.

Хабар шаклини кейинчалик тўлдиришда савдо шохобчасининг номини ёки ҳуқуқбузарнинг Ф.И.О.ни кўрсатиш таклиф қилинади. Тушувчи рўйхатлардан - шаҳарни, туманни, маҳалла номини танланг, манзил ёки мўлжални ёзинг, объектни харитада кўрсатинг ва вазиятни ўз сўзларингиз билан таърифланг. Хабарга ҳуқуқбузарликни тасдиқловчи фото, видео ёки аудиофайлни илова қилишингиз мумкин. Видеофайлларга қўйиладиган талаблар ҳақида бу ерда ўқинг.

ДСҚ истеъмолчилардан келиб тушадиган ҳар бир хабарни тезкор тарзда ўрганиб, жўнатувчига натижалар ҳақида хабар қилишга ваъда бермоқда.

Юзага келадиган саволлар:

1. Агар ноҳалол рақобатчи ёки бошқа ёмонликни раво кўрувчи шахс номуайян нафардаги кишилар билан “келишиб олса”, улар унча катта бўлмаган мукофот эвазига назорат қилувчи органни аниқ савдо шохобчаси бўйича шикоятларга тўлдириб юборишса, нима бўлади? Бундай вазиятда солиқ тўловчи ўзини қандай ҳимоя қилади? Ахир дастур ҳақиқатда шикоят беришни анча осонлаштиради.

2. Хабар паспорт маълумотларига боғланган аниқ телефон  рақамидан юборилади. Бу жуда яхши, сабаби бўҳтончини қасддан ёлғон маълумотлар учун жазолаш мумкин бўлади. Жазони эҳтимолий мукофотдан олинадиган наф билан тенглаштириш мумкинми?

3. Тасдиқланмаган ҳолатлар бўйича ўтказилган текширувлардан кейин, барча такрорий шикоятлар текшириладими?

Агар унинг мутахассислари барча ушбу масалаларни олиб ташлашга ёрдам беришса, биз солиқ идорасидан миннатдор бўлардик. Ҳатто агар шунга ўхшаш вазиятлар амалиётда ҳали рўй бермаган бўлса ҳам, барибир уларга тайёр бўлиш  лозим.

Солиқ текшируви чоғида ўзини қандай тутиш ва у билан боғлиқ бошқа ўзига хос жиҳатлар ҳақида билиб олиш учун Молия вазирлиги, ДСҚнинг етакчи мутахассислари ва “Норма” экспертларининг тавсияларида ўқинг:

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади