Чет эллик ходимга даромадлари тўғрисида маълумотнома зарурми

preview

Корхонанинг чет эллик ходими бухгалтердан my.soliq.uz сайтидан чоп этилган ва QR-коди билан тасдиқланган тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраяпти. Ўз илтимосини у декларацияни тақдим этишда бу ҳақда ундан солиқ хизмати ходимлари сўрашгани билан асослади.

Buxgalter.uz ушбу масалани аниқлаштиришга қарор қилди.


Жорий солиқ даври (йил) тугайдиган ҳар қандай кетма-кет 12 ойлик давр давомида жами 183 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистонда бўлган шахс солиқ резиденти деб эътироф этилади .

Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида (йилда) Ўзбекистонда жами 183 кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у резидент ҳисобланиши мумкин.

Норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг меҳнат шартномалари ёки ФҲХ шартномалари бўйича Ўзбекистондаги манбадан олинган даромадларига (республиканинг ичкарисида ёки ташқарисида қилинганлигидан қатъи назар) 20% ставка бўйича ЖШДС солинади, агар халқаро шартнома ёки бошқа НҲҲда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса  . Агар чет эллик - норезидент бўлса, у декларация тақдим этиши шарт эмас.

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар резидентга айланган чет эллик жисмоний шахс-резидент унда даромад мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этади .

Агар чет эллик ходим Ўзбекистон резидентига айланса, унинг олдинги солиқ даври (йил) учун даромадларига резидентлар учун белгиланган 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. Бундай ходим жорий йилнинг 1 апрелига қадар олдинги солиқ даври учун жами йиллик даромад тўғрисида декларация топшириши керак. Ўтган йил учун ортиқча тўланган солиқ суммаси унга қайтарилади .

Эътибор беринг!
Чет элликка иш ҳақини қандай тўлаш ҳақида бу ерда ўқинг.

Агар меҳнат шартномаси ёки ФҲХ шартнома резидент бўлган чет эллик жисмоний шахс билан солиқ даври (йил) мобайнида бекор қилинган ва чет эллик республикадан ташқарига чиқиб кетаётган бўлса, у ҳам даромадлар тўғрисида декларацияни тақдим этиши зарур. Буни чиқиб кетишидан 1 ой аввал амалга ошириш зарур . Агар норезидент бўлган чет эллик жисмоний шахс жорий йилнинг 1 февралига қадар чет элга доимий яшашга чиқиб кетса, жорий йил учун даромадлар бўйича декларация тақдим этилмайди.

Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга солиқ агентининг ДСҚнинг 24.02.2020 йилдаги АВ рўйхат рақами 3221-сон қарорига 4-иловада келтирилган  шакл бўйича тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисида маълумотномасини илова қилиш зарур.

СК иш берувчиларга жисмоний шахсларга уларнинг илтимосига биноан мазкур маълумотномани бериш мажбуриятин юклайди .

Ҳақиқатан, my.soliq.uz да тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисида маълумотномани чоп этиш мумкин. Мазкур функциядан сайтга фақат жисмоний шахснинг ЭРИси бўйича киришда интерактив хизматларда фойдаланиш мумкин.

Маълумотлар корхона томонидан тўлдирилган ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 5 ва 6-иловалардан келиб чиқиб шакллантирилади. Бироқ чет элликнинг маълумотларини фақат унда ЖШШИР (ШЖБПҲ) мавжуд бўлган тақдирда киритиш мумкин. Акс ҳолда тизим хато беради, ҳисобот жўнатилмайди.

Эслатиб ўтамиз
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек республика ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жамғариб бориладиган пенсия таъминоти олиш ҳуқуқига эга  .

Агар чет эллик ходимда яшаш гувоҳномаси бўлмаса ва тегишинча, ЖШШИР берилмаган бўлса, унинг ҳисоблашлар ва ушлаб қолинган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловага умумий рақам билан - жисмоний шахсларга ажратмаган ҳолда киритилади. Шу боис маълумотномани чет эллик ходим чоп этолмайди, сабаби унинг маълумотлари тизимда ажратилмайди. Бу ҳолда бухгалтер уларни қўлда киритишига ва ходимга чоп этилган шаклда тақдим этишига тўғри келади.

Шу билан бир вақтда саволлар туғилади:

  1. Агар чет элликда ЖШШИР мавжуд бўлмаса, у солиқ резиденти мақомига эга бўлганда чет эллик ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобининг қайси иловасида кўрсатилиши керак? Шунингдек - 4-иловада 20% ставка бўйича, чет эллик солиқ бўйича ортиқча тўланган тўловни декларация асосида қайтариши керакми?
  2. Декларация билан бирга маълумотномани қоғоз шаклида келтириш мумкинми? Ахир чет эллик бўйича маълумотлар базада мавжуд эмас, даромадлар тўғрисидаги маълумотномани сайтдан чоп этолмайди?
  3. Декларация топширишда маълумотнома қатъий солиқ органлари сайтидан чоп этилиши кераклиги ҳақида талаб мавжудми? Ахир ушбу маълумотноманинг умуман бошқа шакли тасдиқланган...

Қўйилган саволларга ДСҚ мутахассисларидан жавоблар олишга ҳаракат қиламиз.

Виктория БЕЗГИНА