Автотранспорт воситалари учун суғурта солиқларга солинмайди

preview

ЙТҲ сабабли ташкилот ҳисоб рақамига суғурта тўловини олди. Суғурта суммаси корхона даромадига кирадими ва айланмадан олинадиган солиққа солинадими? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?

Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


– Таъкидлаш жоизки, СКнинг 43-бобига мувофиқ аниқланадиган жами даромад солиқ солиш объектидир. Бундан солиқ солиш чоғида инобатга олинмайдиган даромадлар мустасно - СК 304-м..

Қуйидагилар даромад сифатида ҳисобга олинмайди:

  • суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тарзида олинган маблағлар.

Шундай қилиб, ЙТҲ сабабли суғурта товони тарзида айланмадан олинган солиққа солинмайди ва фойда солиғини ҳисоблашда даромад сифатида ҳисобга олинмайди. Тегишинча,  ушбу солиқлар бўйича ҳисоботларда ҳам у акс эттирилмайди.

Суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар натижасида суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, ҚҚСдан озод қилинади :

  • суғурта тўлови (суғурта товони);
  • превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
  • суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар;
  • суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.


Бухгалтерия ўтказмалари:

1) даромад ҳисобланган:

  • Дт 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари
  • Кт 9390 “Бошқа операцион даромадлар;

2) даромад олинган: 

  • Дт 5110Ҳисоб-китоб счёти”;
  • Кт 4890 “Бошқа дебиторлар қарзлари”. 
Эътибор беринг!

Қайси даромадлардан айланмадан олинган солиқ тўланмаслиги ҳақида бизнинг тавсиямизда батафсил ўқинг.